Latest news

22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2

“Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди News

“Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар. 


Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамоалар иштирок этишди.

9-ноябрь куни Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдонида 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасида мусобақанинг якуний босқичи ўткзилди. 3-ўрин учун баҳс Тошлоқ ва Учкўприк туманидан келган ёш футболчилар ўртасида ўтказилди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйин 2:1 ҳисобида Учкўприк тумани жамоасининг ғалабаси билан якунланди.



Шу куннинг ўзида мусобақанинг финал учрашуви ҳам ўтказилди. Финал учрашувида барча учрашувларда ўзларининг иродали ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб келаётган  “Ипакчи” ва “Ёшлик” жамоалари тўқнаш келдилар. Ҳақиқий финалларга хос тарзда, беллашувларга бой ўтган финал учрашувида “Ипакчи” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидава мусобақа бош совринини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, кубок, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шуни алоҳида ташкил этиш керакки, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақани ташкил этиш, кўтаринки кайфиятда ўтказиш,футбол  учрашувлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, фарзандлари иштирокидаги учрашувларни кўриш учун узоқ жойлардан келган ота-оналарга маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар яратишда Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мутасадди ходимлари жонбозлик кўрсатдилар.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика