Latest news

19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  9 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  23 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  23 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1

"Водий футболи": "Нефтчи" янги футболчиларни таништирди News

"Водий футболи": "Нефтчи" янги футболчиларни таништирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча иккинчи даврадан олдин жамоага келган янги футболчиларни таништирди.

"Қўқон-1912" - Жалил Кимсанов ўғил фарзандли бўлди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячиси Жалил Кимсанов хонадонида қувончли кун. Боиси, футболчимиз оиласи ўғил фарзанд дунёга келди.

Биз жамоамиз аъзолари ва мухлислар номидан янги туғилган чақалоққа узоқ-умр тилаймиз. Келажакда ота-онасига ва ватанига хизмат қиладиган фарзанд бўлишини тилаб қоламиз!



"Нефтчи" - янги футболчиларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча иккинчи даврадан олдин ўз сафига қўшиб олган футболчиларни кенг оммага таништирди. Унда клуб раиси Тоҳир Кападзе, бош мураббий Мурод Исмоилов ва янги футболчилар Адриан Кашкавал ҳамда Отабек Исроилов қатнашди. Маълум сабабларга кўра, Абдумавлон Абдужалилов бу тадбирда иштирок эта олмади.

Адриан Кашкавал: - Мен давралар оралиғида яхши жамоага ўтдим деб ўйлайман. "Нефтчи" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Шу сабабдан ҳам шу жамоани танлашга қарор қилдим. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида совринли ўринлардан бирини эгаллашга уринамиз.

Отабек Исроилов: - "Нефтчи" жамоасига қайтганимдан бахтиёрман. Жамоага қўлдан келганча ёрдам бераман. Худо хоҳласа медаллар учун курашамиз ва бунинг учун жонимизни ҳам беришга тайёрман. Тадбир давомида бош мураббий Мурод Исмоилов, ўйинчилардан Мансур Саидов ва Жахонгир Меҳмоновлар муҳлислар қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.


"Навбаҳор" - Бекободда тўрт йилдан буён гол ура олмаяпмиз

"Навбаҳор" клуби 17-турни Бекободда “Металлург” клубига қарши ўтказади. Бекобод клуби ўз майдонида "лочинлар"ни 9 марта мағлуб этган. Олти учрашув дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” 2 марта Бекободда ғалаба қозонган. “Лочинлар” сафардаги сўнгги тўрт учрашувда тўп кирита олишмаган ва ғалаба қозона олишмаган.  

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
04.08.2013 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
21.04.2012 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
05.11.2011 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика