Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Водий футболи": "Навбаҳор" "Сўғдиёна" майдонида охирги 5та ўйинда ютқазган News

"Водий футболи": "Навбаҳор" "Сўғдиёна" майдонида охирги 5та ўйинда ютқазган

Эртага олий лиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

"Андижон" - "Қўқон-1912". Эртага водий дербиси

“Андижон” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Андижон”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Бургутлар” 9та ўйинда ғолиб бўлишган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса “Қўқон-1912” зафар қучган.

Бу жамоалар Андижонда 9та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 8тасида мезбонлар ғолиб бўлишган. Фақат бир марта (1992 йил) “Қўқон-1912” сафарда дуранг ўйнаган. Кетма-кет етти учрашувдан буён “бургутлар” ўз уйида фақат ғалаба қозонишмоқда.


"Навбаҳор": Сўнгги 5 йилда "Сўғдиёна" майдонидан фақат мағлуб бўлиб қайтганмиз

Эртага Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

“Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 39 бор куч синашишган. 21та ўйинда “Навбаҳор”, 13та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

“Сўғдиёна” бунги кунга қадар ўз майдонида 13 бор ғалаба қозонган. Бир марта дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “лочинлар” зафар қучишган. Охирги беш ўйинда “лочинлар” беш марта мағлуб бўлишган.


"Нефтчи": "Металлург"ни ўз майдонимизда 15 марта ютганмиз

“Нефтчи” 35та ўйиндан 21тасини ютган. 8та баҳсда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақибни 6 марта мағлуб этган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 69та гол киритган, бекободликлар 34 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган.

“Нефтчи” мезбонлик қилган ўйинларда “Металлург” фақат бир бор (2013 йил) ғалабага эришган. Битта баҳсда дуранг қайд этилган. Фарғона клуби ўз уйида 15 марта зафар қучган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика