Latest news

10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  0 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  0 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  27 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  9 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да News

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да

Ўтган ҳафта "Нефтчи"да кўрикда бўлган Отабек Исроилов энди "Андижон" йиғинида иштирок этмоқда.

"Нефтчи": 21 июлдан йиғин Тошкентда давом этади

Жамоа тайёргарликинг дастлабки босқичини Фарғонада ўтказмоқда. 21 июлдан эса Мурод Исмоилов шогирдлари йиғинни Тошкентда давом эттиришади. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Рақиблар ҳақида маълумот кейинроқ тақдим этилади.


"Андижон": Отабек Исроилов таркибга қўшилди

“Андижон” жамоасининг ўз қароргоҳида олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Кечаги машғулотлар ҳам икки маҳал “Соғлом авлод” стадионида ўтказилди.

Таркибда янги ўйинчилардан Иқбол Бобохонов, Баҳодир Муртазоев, Шаҳбоз Жумабоев, Рустам Боқиев, Хондамир Юлдашев машғулотлар иштирок этишаётганини айтиб ўтгандик. Шунингдек, машғулотларда Турсунбой Хусанов ҳам қатнашмоқда. Кеча “Андижон” сафига ҳужумчи Отабек Исроилов ҳам қўшилди. Биринчи даврани “Бухоро” жамоасида ўтказган фарғоналик бу футболчи “Андижон” машғулотларида қатнашишни бошлади. “Бухоро”даги ўзгаришлардан кейин Исроилов жамоани тарк этди. Таркибга яна янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.


"Навбаҳор": Алишер Саматов: "Чирчиқда асосан жисмоний ҳолатни кўтаришга эътибор берилмоқда"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Алишер Саматов жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

- Тайёргарлик режа асосида бошланди. Чирчиқда бошланган ўқув-йиғин машғулотларида жисмоний ҳолатимизни кўтариш ва кўпроқ куч тўплашга катта аҳамият берилмоқда. Шу сабабли йиғинларни бошлаб юборганмиз. Кейинчалик пойтахтда ҳам йиғин ўтказиш режалаштирилган. Менимча, у ерда кўпроқ назорат учрашувларида, машғулотларда тактика ва турли схемалар устида ишласак керак.  Ҳозирча Қаҳрамон Муҳаммаджонов келди. У «Қўқон-1912»да ижара асосида тўп сураётганди. Қолаверса, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар ҳам жамоага қайтишган. Ҳозирча мана шу футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Дарвоқе, «Олмалиқ» клубидан дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам келган. У ҳам кўрикдан ўтмоқда. Таркибга яна кимлар келиши менга маълум эмас. Йиғинлар давомида барчасига ойдинлик киритилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика