Latest news

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  1 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

“Водий футболи”. “Андижон” ўйинчиларига бир кунлик дам берилди News

“Водий футболи”. “Андижон” ўйинчиларига бир кунлик дам берилди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун футболчиларга дам берилди

“Андижон” жамоаси Олий лиганинг навбатдаги 10-турида Бекободда “Металлург” меҳмони бўлади. Кеча ўтказилган кечки машғулотдан сўнг ўйинчиларга бир кунлик дам берилган. Демак, футболчилар бугун дам олишади ҳамда эртага Тошкентда йиғилишади. “Металлург” билан ўйин 23 май санасида бўлиб ўтади.


“Қўқон-1912”: ОТЖмизни ОЧга бориши футболчиларимизни хурсанд қилиб юборди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Айтиш керакки, бу минглаб ўзбеклар қатори “Қўқон-1912” ФК аъзоларини ҳам қувонтириб юборди. Олимпия терма жамоамизга қўқонлик Бахтиёр Ашурматовнинг бош мураббийлик қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса ушбу жамоага жамоамиздан ҳам бир қатор номзодлар бор. Хусусан, Хуршид Мухторов, Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов яқинда ташкил этилган Тошкентдаги икки кунлик йиғинда иштирок этиб қайтишганди. Уларнинг ҳар бири Осиё чемпионатига бориш илинжида, “В” гуруҳидаги вазият билан қизиқиб бордик. Ва ниҳоят кеча Иордания - Қувайт баҳси бизнинг фойдамизга ҳал бўлганидан сўнг, футболчилар енгил тин ола бошлади ва ОТЖмиз йиғинига борганида ўзларини кўрсатиш учун астойдил харакат қилишини таъкидлаб ўтишди.


“Нефтчи”: Машғулотлар ёпиқ тарзда олиб борилмоқда

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 10-турида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Машғулотлар кунига икки махалдан олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик, ушбу машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Жамоага ғалаба зарурлиги учун ҳам машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилмоқда.


“Навбаҳор”: Эртага ёшларимиз ўйнайди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ёшлари эртага “Олмалиқ” ёшлари билан куч синашадилар. Учрашув Тўрақўрғондаги стадионда 17:00 да бошланади. Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, “Навбахор” ёшлари 9та ўйиндан 10 очко жамғарган ҳолда 11 поғонада боришмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика