Latest news

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади" News

Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"

Фарғонада ташкил этилган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:1) назорат учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Йигитларда натижа босими йўқ ва хотиржам ҳаракат қилишди. Таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, келгусидаги ўйинларимиз учун турли услубларни синовдан ўтказиб олдик. ФИФА кунларида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади.

- Бугунги ўйинда кўплаб ёш футболчилар майдонга туширилди. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Уларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Тажриба кераклиги кўриниб турибди. Машғулотларда ёш футболчилар билан ишлаяпмиз. Шу каби ўйинларда вақт бериб, чиниқтириб борамиз. Улар ўзларини кўрсатишлари керак, шунақа имкониятлардан фойдаланиб, асосий таркибга муносиб эканликларини исботлашлари лозим бўлади.

- Билолхон Тошмирзаев бугунги ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб нима?

- Тошмирзаев чемпионат кубок ўйинларида майдонга тушди. Бугун унга бир оз дам олиш имкониятини бердик. Билолхон билан ҳаммаси жойида ва кейинги ўртоқлик баҳсида майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика