Latest news

10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  3 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  1 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  2 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  4 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман" News

Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ўйин ҳақида

– "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳудудий жиҳатдан катта устунликка эга бўлдик, аммо буни натижада акс эттира олмадик. Камдан кам кузатиладиган ҳолатда гол ўтказдик – стандард вазиятда кераклича концентрацияни ушлай олмадик. Йигитларга эътироз билдира олмайман.  Улар яхши ҳаракат қилишди, аммо реализация муаммо бўлди. 

– Жамоани ичида қандайдир оммадан яширилаётган ҳолатлар борга ўхшамоқда. Элдор Суюнов бирдан йўқолиб қолди. Зоран Марушич йўқ, Фаррух Сайфиев йўқ. Шу ҳолатга яхшироқ изоҳ берсангиз? Уларнинг жароҳатда эмаслигини биламиз...

– Ким нимани беркитяпти? Суюновда жароҳат бор, у операция қилинди ва Тошкентда тикланмоқда. Сайфиев ҳам терма жамоадан жароҳат билан келди, Марушичда ҳам тикланиш жараёни. Муаммолар, жароҳатлар бор. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингиз бўлса, мен жавоб бераман. 

– Биз "Нефтчи"нинг матбуот анжуманларига кирмай қўйгандик. Чунки бизга "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин мураббийлар штаби томонидан босим бўлган. Штаб бизнинг танқидларимизни тўғри қабул қила олмаган. Бугун ҳам кирмоқчи эмас эдик, аммо бугун биз ўз танқидларимиз қанчалик тўғри бўлганини исботи билан кўриб турибмиз. Фарғоналик мухлислар "Нефтчи"нинг эртанги куни қандай бўлишига қизиқишмоқда. Мен айнан шу саволни мураббийдан сўрамоқчиман.

– Босим айнан ким томонидан бўлганди? Менми?

 Дарвозабонлар мураббийи Фаррух Бердиев ва сизнинг ёрдамчи мураббийингиз томонидан бизга босим бўлган.

– "Нефтчи"нинг келажаги яхши бўлади. Ҳаммаси жойида.

– "Қизилқум" ва "Динамо"га қарши ўйинда ғалаба қозонсак, биринчи даврани яхши якунлашимиз мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда "Нефтчи"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Ғалаба учун борамиз бу ўйинларга. Ҳозир эса тикланиш керак. "Бухоро" ва "Машъал" билан қийин ўйинлар ўтказдик. Вақт кам, хатолар устида ишлаш, тикланиш керак. Бугун голга индивидуал хато сабаб бўлди, аммо ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз – тикланиш.

– "Нефтчи" таркибида номдор футболчилар бор, аммо улар ўз даражаларида ўйнай олмаяпти. Бунга сабаб нима?

– Ўйинчилар борасида гапирсак, таркибга эндигина қайтган ўйинчилар бор. Йовович биринчи ўйинига қадар бор йўғи 1-2 кун машғулот олиб борди. Бугун у майдонга тушди, у жисмоний ҳолатини тиклаши керак. Менга шу ҳолатда бўлган баъзи ўйинчиларни майдонга туширмайсиз деб айтасиз. Машғулотлар жараёнида улар формаларини тиклаб олишади. Биздаги баъзи ўйинчилар учрашувлар давомида катта энергия сарфлашади, уларнинг тикланишига вақт керак бўлади. Бундан ташқари, ёш масаласи ҳам бу ўринда муҳим. Шунга ўхшаш муаммолар бизда бор. Ҳозир ҳаво ҳам жуда иссиқ. Мен бу факторларни баҳона сифатида ишлатмоқчи эмасман. Мен шунчаки вазиятга тўғри баҳо беришингизни хоҳлайман. 

– "Нефтчи" чемпионат бошида мухлислар ташрифи бўйича юқори ўринларда эди. Ҳозир эса кўрсатилаётган натижа ва ўйин сифати сабабли мухлислар оқими борган сари камайиб бормоқда. "Нефтчи"дан келажакда нима кутишимиз мумкин? Чемпионатда доим юқори ўринга курашамиз деб ваъда берилади. Жамоага пул тикилмоқда, ўйинчилар кўнгилдагидек. Ўзбекистоннинг энг кучли таркиби билан натижа кўрсата олмаяпмиз. Мухлислар томонидан билдирилган эъторозларга эса клуб томонидан жавоб берилмаяпти. Бугун ҳам мухлисларнинг эътирозларига гувоҳ бўлдик. Бу масалаларга жаноб Левченко қандай жавоб беради?

– "Нефтчи" чемпионлик учун курашмоқда. Ҳар бир жамоада қийин вазиятлар бўлади. Кўтарилиш ва тушиш бўлиши табиий. Шунчаки ишлашда давом этиш лозим. Оптимизмсиз олдинга интилиб бўлмайди. Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Масофа узоқ, чемпионат давомида кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ҳар бир жамоа нима учундир курашмоқда. Бугун "Машъал" ротация қилди ва ўйинда ғалаба қозонди.

– Жамшид Искандеровни иккинчи бўлим бошида алмаштириб юборишингизга сабаб нима? У ўйининг керакли вазиятларида масалани ҳал қилиши билан ажралиб туради. Бугун эса Жамшидни иккинчи бўлим бошида алмаштириб юборилмоқда, иккинчи бўлимда эса жуда кўп вазиятларда Искандеров каби ўйинчилар етишмаяпти. Бу қарорнинг сабаби нима?

– Биз олдинги чизиқни кучайтирмоқчи бўлдик. Ғиёсовда тезлик бор. У олдинги шиддат қўшиши режа қилинди. Унда ажойиб вазият ҳам бўлди. Искандеровга келсак, у бошқачароқ типдаги ўйинчи. Биз ўйинга агрессия қўшмоқчи эдик. Ўйинчи бу вазиятлардан фойдаланадими йўқми бу бошқа масала. Муҳаммадали ўз вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. 

– Табатадзе ва Марушич текинга ўйнамайди. Лекин уларнинг ўйини умуман қовушмаяпти. Иккинчи даврада ҳужумни кучайтириш режа қилиняптими?

– Келинг, аввал биринчи даврани тугатиб олайлик. Уёғига кўрамиз.

Rating: -4   

Comments

+1   
25 jun 01:15:10
Marufzhon Kholmatov
Reply to comment by F A X A R O K F E L L E R 11 27
O‘rtoqlar xudo xoxlasa xammasi yaxshi bo‘ladi yuqorida aytilgandek ayb trenerdamas futbolchilar umuman yoqmey o‘ynashyapti levchenko xar tomonlama zo‘r murabbiy shunchaki qattiqqo‘llik qo‘lidan kelmasa kerakda nima ollox bergan xarakterda.mashalga yutqazganidan fojea yasamaslik kerak nima real,barsa,psj,inter mashxur clublar yutqazishmaganmi.xullas xammasi oldinda yaxshi bo‘ladi inshaollox (NASAF MUXLISI)
Бунақа бюджет билан REAL, BARSA, PSJ, INTER ни бирданига майдонга туширса ҳам билишлари керак. Озмунча сарф бўлганми бу карандалаоимизга (кўчманчи арзандаларимизга).
Тасаввур қилинг, Бухоро билан қийин ўйин ўтказдик. Машъалга ютқаздик, Пахтакор бу умуман дахшатли тема бўлган. Энди бориб Динамони ютиб келишимиз керак. Ўзингни уйингда шунчалик маҳаллани 5-6 ёшли болаларидан да савиясиз ўйнаяпсан, Динамода варақа ўйин кутайлик? Қизилқумда-чи?

Фожеа ҳақида гапирдингиз. Бу йилги бюджетимизни кўринг қанча бўлди?
REAL, BARSA, PSJ, INTER уларни даромад манбаи бошқа дунё, бизни текинхўрларники бошқа дунё.
Улар 3-4 футболчисини сотиб ҳаражатини қоплайди, бизникилар зарарига ишлайди.
+1   
24 jun 23:46:13
Шухратжон Муйсинович
Навбахор мухлисларига хавасим келяпти. Дангаса юлдузлардан қутулиб босимсиз мазза қилиб футбол ўйнаяпти. Натижалар ҳам яхши.
+1   
24 jun 23:17:01
Жамшид Jamshid
Уйинчилар югуришмаса юракдан уйнамаса тренер ни айби йук. Бабаян уйнатолмаганларни хакамлар билан Левченко уйнатолмаслиги аник эди.
   
25 jun 10:11:54
ABC
Нефтчи мухлислари хафа бумайлари сербиялик грузялик уйинчилар ойлик олябди холос
   
25 jun 10:11:44
ABC
Нефтчи мухлислари хафа бумайлари сербиялик грузялик уйинчилар ойлик олябди холос
   
25 jun 10:11:27
DRAKON
Маришучни Насаф рахбарлари Насафга қайтаришга уриниб куриши керак,керакли пайтларда уз голлари билан жамоага катта ёрдам қилади,момент булдими дарвозага удар беради қисқаси яхши хужимчи у,Левченко жон жон деб уни қуйиб юборади деб уйлайман, узи шундоқ хам ундан унимли фойдаланишни билмаяпти
   
25 jun 09:48:43
Davlatbek Alibekov
Reply to comment by Фарход
Хаммамиз мустакил фикр билдиришга хаклимиз, лекин Нефтчи жамоасида асосийси уйин бор ( уйинни бошкариш тактикаси ) , мана куни кеча Динамо хам биринчи маглубиятни кабул килиб олди, енгилмас жамоани узи йук, хозир супер лигада олдингидай явный аусайдерлар йук, у олдин Пахтакор Нефтчи Навбахор гегемонлик килар эди кейинрок Бунёдкор Локомотив кушилди, нима Нефтчи куйи погонада юрибтими даврани яримида 1 маротаба ютказган Кудратли Пахтакор 5 маротаба ютказган, Пахтакор ни бюджети Нефтчи дан анча юкори. Нефтчи клуби булган бор ва булади . Динамо Самарканд мухлисидан омад Нефтчи командасига
нефтчини таркиби бошк,а жамоалардан х,атто насафдан х ,ам кучлик Нефтчи футболчилари у'з кучини ту'лик, ишга солмаяпди ёки х,ох,лашмаяпди х удди у'зини аягандай у'йнашмаяпди хуллас Левченко Нефтчи боб тренир эмас экан европадан кучлик тренир олиб келиш керак
   
25 jun 09:48:26
Davlatbek Alibekov
Reply to comment by Фарход
Хаммамиз мустакил фикр билдиришга хаклимиз, лекин Нефтчи жамоасида асосийси уйин бор ( уйинни бошкариш тактикаси ) , мана куни кеча Динамо хам биринчи маглубиятни кабул килиб олди, енгилмас жамоани узи йук, хозир супер лигада олдингидай явный аусайдерлар йук, у олдин Пахтакор Нефтчи Навбахор гегемонлик килар эди кейинрок Бунёдкор Локомотив кушилди, нима Нефтчи куйи погонада юрибтими даврани яримида 1 маротаба ютказган Кудратли Пахтакор 5 маротаба ютказган, Пахтакор ни бюджети Нефтчи дан анча юкори. Нефтчи клуби булган бор ва булади . Динамо Самарканд мухлисидан омад Нефтчи командасига
нефтчини таркиби бошк,а жамоалардан х,атто насафдан х ,ам кучлик Нефтчи футболчилари у'з кучини ту'лик, ишга солмаяпди ёки х,ох,лашмаяпди х удди у'зини аягандай у'йнашмаяпди хуллас Левченко Нефтчи боб тренир эмас экан европадан кучлик тренир олиб келиш керак
   
25 jun 05:27:17
Адхамжон Низамов
Хали мавсум узок эмиш.Ярми утиб булдику.Хе,бахонанга с....й.Левченко аут.Кария,танбал уйинчилар аут.....
   
25 jun 04:34:30
Миродилжон
Усирак кутга арфа Уни бахона
Левченко шарманда футболчилар
Яани.ойлигини хололаб ололмайдиган футболчилар Билан йукатиш керак.ХОРОМХУРЛАРНИ
Бизни пенсялар купрок ошарди
Уша.нефтчини.пулини.мехнатига
Яараша олмаяапти НЕФТЧИНИ
Футболчилари
   
25 jun 01:28:50
Artur1801
Далбаёв эканку бу Левченко гапида умуман мантиқ йўқ
   
25 jun 01:16:10
leva8989
Reply to comment by F A X A R O K F E L L E R 11 27
O‘rtoqlar xudo xoxlasa xammasi yaxshi bo‘ladi yuqorida aytilgandek ayb trenerdamas futbolchilar umuman yoqmey o‘ynashyapti levchenko xar tomonlama zo‘r murabbiy shunchaki qattiqqo‘llik qo‘lidan kelmasa kerakda nima ollox bergan xarakterda.mashalga yutqazganidan fojea yasamaslik kerak nima real,barsa,psj,inter mashxur clublar yutqazishmaganmi.xullas xammasi oldinda yaxshi bo‘ladi inshaollox (NASAF MUXLISI)
Levchenkoni uslubini magazinchi G'aybulla ham biladi...Superliga darajasidagi murabbiy emas Levchenko...Bu mavsum ham uxladi Neftchi,endi tinchgina LEBEDEV ga berish kerak...LEVCHENKO AUT...
   
25 jun 01:16:03
Marufzhon Kholmatov
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Уйинчилар югуришмаса юракдан уйнамаса тренер ни айби йук. Бабаян уйнатолмаганларни хакамлар билан Левченко уйнатолмаслиги аник эди.
:)
   
25 jun 00:02:35
Санжар
Reply to comment by ArsaBarsa
Bir xil ikkita hujumchi nima kerak edi o’zi? Marushich va Tobatadze. Bor kuch bilan Doriyevni olish kerak edi.
Дориевниям расво киларди Нефтчи худди Йовович каби. Дориев 2026 йил охиригача Сугдиенада.
   
25 jun 00:02:35
Санжар
Reply to comment by ArsaBarsa
Bir xil ikkita hujumchi nima kerak edi o’zi? Marushich va Tobatadze. Bor kuch bilan Doriyevni olish kerak edi.
Дориевниям расво киларди Нефтчи худди Йовович каби. Дориев 2026 йил охиригача Сугдиенада.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика