Latest news

20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  26 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  4 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ News

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ

"Сариқ сувости кемаси" барчани лол қолдиргани, бор гап.

Ёдингизда бўлса, 12 июль санасида чемпионатдаги биринчи истеъфо "Райо Вальекано"даги Франсиско Родригес бўлиши, унга жамоани тарк этган Андони Ираоланинг ўрнини босиш қийин бўлишини тахмин қилгандик.

Чемпионат бошлангач, бу борада Хосе Луис Мендилибар фаворитдек кўринганди. Мураббий "Севилья" билан мавсумни шу қадар омадсиз бошладики, Суперкубок учун майдонга тушган севильяликлар 4 та турда бирор очко ҳам ололмади.

Бироқ "Вильярреал" ҳаммани лол қолдириб, терма жамоалар ўйинлари учун мўлжалланган танаффусдан олдин Кике Сетьенга чиқиш эшигини кўрсатди. Ваҳоланки айнан шу "пауза"да жамоа камчиликлар устида ишлаб, хатоларни тўғрилаб олиши мумкиндек эди. 

Ўн бешинчи ўрин – "Вильярреал" учун нормал ҳолат эмас, лекин масаланинг яна бир томони борки, Сетьен жамоаси ўтган мавсум ҳам анчагача тезлик ололмаганди. Барчаси "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин бошланди ва жамоа "Реал Сосьедад"га имкониятни бой бериб, Европа Лигаси йўлланмасини (5-ўрин) қўлга киритди. 

Кастельон клуби чуқур инқирозда эмас, бу факт ачинарли статистика билан ҳам ўзгариб қолмайди. Янги мавсум стартида "Вильярреал"дан (9) фақатгина "Гранада" (12) кўпроқ гол ўтказиб юборди.

Маълумотларга қараганда, клуб ветеранлари Рауль Альбиоль, Дани Парехо ва Этьен Капу бош мураббий Сетьен истеъфосини ёқлаб овоз берган, аммо бунга ишониш қийин. Агарда вазият шундай бўлсада, клуб президенти Фернандо Роиг фақат бир марта бундай жахл отига минганди. Ўшанда у Марселино билан хайрлашишга қарор қилган.

"Вильярреал"нинг бундай кутилмаган қарорига яна бир сабаб жамоа бўш қолган, лекин фаолиятини Керамикада қайта жонлантиришга тайёр мураббийлар гуруҳидан ўзига яхши вариант топмоқчилигидадир.

Бундай номзодлар камида иккита — Хулен Лопетеги ва Марсело Гальярдо.


Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика