Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” мусобақаси қайси санада бошланади? News

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” мусобақаси қайси санада бошланади?

Шу йилнинг 28 январь куни Фарғонада анъанавий “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” халқаро турнири старт олади.

Мусобақа 10 февралга қадар давом этади. Бу йилги баҳслар олдинги йилларга қараганда бошқачароқ регламент асосида бўлиб ўтади. Фарғона вилоят футбол федерацияси томонидан берилган маълумотларга қараганда, бу йилги баҳсларда Ушнинг “Олой” жамоаси ҳам қанташади. Кучли жамоалар битта гуруҳидан ўрин олишади ва бош соврин учун кураш олиб боришади. Жамоалар ўзаро ўйин ўтказишади ва гуруҳда пешқадам бўлган жамоа бош соврин эгасига айланади.

Жамоаларнинг ўринбосалари ва Про лига иштирокчилари эса икки гуруҳга бўлинган ҳолда эски регламент асосида алоҳида соврин учун курашишади.

Бундан ташқари, турнир ташкилотчилари иккинчи лига жамоаларини алоҳида гуруҳга ажратиб улар орасида ҳам мусобақа ўтказишди режалаштиришган.

Айтганча, бу йил мусобақада қатнашиш истагида бўлган Супер лига ва Про лига жамоалари Фарғона вилоят футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон ва факс: (373)2445680, + 998916745060.


Бош соврин учун курашадиган жамоалар
Қўқон – 1912 (Қўқон)
Цементчи (Қувасой)
Навбаҳор (Наманган)
Олой (Ош, Қирғизистон)
Нефтчи (Фарғона)
Машъал (Муборак)

Махсус кубок учун курашадиган жамоалар
Қўқон-1912-2
Цементчи-2
Навбаҳор-2
Олой -2
Машъал-2
Андижон (Андижон)
Норин (Ҳаққулобод)
Ёзёвон лочинлари (Ёзёвон)
Истиқлол (Фарғона)
Шаҳрихон (Шаҳрихон)
Ўз Тонг Хонг Ко (Андижон)


Аброр Деҳқонов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика