Latest news

22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  17 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  25 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  0 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  63 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  7 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Видуканинг МЮга ўтмаслигига қўшиқчи сабаб бўлганми? News

Видуканинг МЮга ўтмаслигига қўшиқчи сабаб бўлганми?

Австралиялик футболчининг трансфери барибир амалга ошмади.

Агарда АПЛнинг дастлабки декадаси ёрқин тўпурарларини ёдга олсак Марк Видука юқори ўнликда бўлиши аниқ. 2000/01 йилги мавсумда у АПЛда 17та ("Ливерпуль" дарвозасига покер), навбатдагисида эса 11та гол урганди. Тахминан ўша пайтларда "Лидс" катта трансферлар туфайли қарзга ботиб кетиш арафасида эди. Тедди Шерингем ва Энди Коул кетганидан кейин эса австралияликни сотиб олиш учун "Юнайтед" таклиф билан чиқди.

Марк Фергюсон билан гаплашиш учун Манчестерга етиб келди. Ўша вақтда қўшиқчи Элтон Жон шаҳарда концерт бераётганди. Футболчининг агенти Элтон билан таниш эди, шу боисдан у Видука ва агентга концерт учун чипта тухфа қилди.

"Бундай таклифга рад жавоби берилмайди - албатта рози бўлганман", - деб эслайди Видука.


Элтон Жон ким? Уни ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ўша "Snickers" рекламасида пайдо бўладиган, "юракни парча-парча" қиладиган қўшиқчи.


Марк "Лидс"даги австралиялик яна бир футболчи Жеймс Бернос билан қўшиқчининг хонасига кирди. Элтон эса Видукани ушбу сўзлар билан кутиб олди: "Марк, сен ахир мельбурнликсан - мен бу жойни яхши кўраман!".

Марк Элтон билан қалин дўст бўлиб олди ва шу боисдан у "Юнайтед"га ўтиши учун бу ерда юрганини айтиб қўйди. Қўшиқчига бу муҳим эмас, у тезда буни унутиб юборади деб ўйладингизми? Йўқ!

Жон саҳнага чиқди ва учта қўшиқ айтиб, залда у: "Кейинги қўшиғимни муҳим қарорга келиш учун Манчестерга ташриф буюрган дўстим Марк учун куйлайман!".

"Ўша лахзада мен: "Ана аҳмоқлик! Илтимос, бошқа ҳеч нима дема!", деб ҳаёл қилдим", - шу тариқа эслайди Видука.

Қўшиқчи ўз ишини қилишда давом этди, Видуканинг МЮга трансфери ғояси хавфсизликда эди. Фергюсонга форварднинг ўзи рад жавобини берган ва ўшанда у "Лидс" ўзи учун қулай жой деб айтган. Айтишларича, қўшиқчи билан учрашувдан кейин футболчининг МЮга ўтгиси келмай қолган.

Бироқ у барибир клубдан кетди: 2004 йилда "Лидс" Чемпионшипга тушиб кетди ва австралиялик футболчи "Мидлсбро"га ўтди. У ердаги 3 йиллик фаолиятдан сўнг "Ньюкасл"га трансфер қилинди.

Агарда Сиз Маркнинг фаолиятини қачон якунлаганини эслай олмасангиз, ажабланманг. У 2009 йилда ҳеч қандай ҳайрлашув ўйинларисиз футболдан кетганди. 

"Футболни бошлаганимни ҳеч кимга айтмаганман, нима учун кетишимни ҳамма билиши керак", - деди австралиялик.

Айни дамда Марк ота-онасининг ватани бўлган Хорватияда яшаяпти - ушбу ерда у ўзининг қаҳвахонасини очган. Собиқ футболчи бу ерда анчагина бахтли яшаётганини тан олади.

"Мен доимо диққат марказида ва катта босим остида бўлганман. Энди эса менинг ягона босимим - мижозларга ажойиб қаҳва тайёрлаш".

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика