Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  5 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо News

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо

2012 йил Англия премьер-лигасида чемпион номи сўнгги турга қадар аниқ эмас эди.

Сўнгги турдан олдин "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобида 86тадан очко бор эди. "Сити" тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалида биринчи ўринда бораётганди.

Охирги турда Манчини бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида КПРни қабул қилди. Алекс Фергюсон бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса сафарда "Сандерленд" меҳмони бўлди.

Дастлабки бўлимда Уэйн Руни гол уриб МЮни олдинга олиб чиқди. "Сити" ҳам Сабалетанинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда эди.

Бундай ҳолатда "шаҳарликлар" чемпион бўлишарди.

Бироқ 66-дақиқага келиб воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетди. "Этихад" стадионида ғаройиб ҳодислар содир бўла бошлади. Жибриль Сиссе 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 55-дақиқада Жоуи Бартон қизил карточка олиб КПРни 10 киши қолдирди. Аммо камчиликдаги меҳмонлар Макининг голи эвазига олдинга ўтиб олишди! Бу ҳисоб "қизил иблислар"ни чемпион қиларди.

Баҳснинг 90-дақиқасида ҳам ҳисоб ўзгармаганди. "Сити" 90+2-дақиқада Эдин Жеко томонидан урилган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳам Манчини жамоасига етарли эмасди. "Сандерленд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди.

"Этихад" стадионидаги таблода 93:20 рақамлари порлаб турган пайтда аргентиналик Серхио Агуэро гол уриб стадионни ларзага келтирди...Ўша гол эвазига ТВ шарҳловчисининг ҳайқириғи туфайли кейинчалик "Агуэрооо" хэштеги машҳур бўлиб кетди.

Якунда "Сити" АПЛ олтин медалларига эга бўлди. Учрашувдан олдин лигани тарк этиш хавфи бўлган КПР эса рақобатчисининг мағлуб бўлгани эвазига АПЛда қолганди.



TAS-IX

ВИДЕО

TAS-IX эмас


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика