Latest news

11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  1 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  2 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади” News

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади”

“Бунёдкор”- “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Вадим Шодиматов иштирок этди.
– Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Қозонда бори чўмичга чиқади, дейишади. Бор гапим шу.

– Мавсумдаги сўнгги учрашувда шогирдларингиз бошқача иштиёқ билан тўп суришлари лозим эди. Ҳар ҳолда бу ўйинга қўқонлик мухлислар ҳам ташриф буюришганди.

– Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

– Бугунги учрашувда жамоангиздаги қайси футболчини энг яхшиси деб атаган бўлардингиз?

– Ҳеч қачон ҳеч кимни алоҳида ажаратишни ёқтирмайман. Футбол жамоавий ўйин шундай экан ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳамманинг ҳиссаси бор.

– “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди. Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

– Режага кўра, футболчилар 12 декабрь куни йиғилишади. Лекин қандай ўзгаришлар содир бўлиши борасида ҳозир аниқ бир нарса дейишим мушкул. Барчаси клуб раҳбарларининг қарорига боғлиқ.

– Вадим ака сизга катта раҳмат. Соғлиқ саломатлик тилаймиз.

– Ҳаммани мавсум якуни билан табриклайман. ОАВни ўз ўрни бор. Айнан сизлар туфайли футболимиз ёртириб борилмоқда. Келажакда ҳам футболимизни ёритиб боришингизга шубҳам йўқ. Сизлар билан ўйинларимиз ва машғулотларимизни таҳлил этишларингда ҳамкорлик қилишга тайёрман. Яна такрор айтаман фақат таҳлил қилишда ҳамкорлик қиламан. Лекин ножуя танқидлардан фойда йўқ деб ўйлайман.
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика