Latest news

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  0 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  4 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  22 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак" News

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди, дея оламан. Асабий ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳс мухлисларга қанчалик ёққанини билмадимку, лекин мураббийлар штабининг анчагина асаби бузилди. Очиғи, ўйин охирларида омадимиз келди. Қолаверса, чемпионликни қўлга киритиб бўлган "Пахтакор" футболчиларининг руҳияти ҳам бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Ҳам чемпионликни ҳам кубокни қўлга киритган футболчиларни руҳий томондан ўйинга тайёрлаш жуда мушкул. Улар хаёлан таътилга чиқиб бўлишган. Таътилдаги инсонни курашга қайтариш қийин. Бу табиий ҳол.

Легионерлар? Мавсум охирида уларнинг шартномаси тугайди ва уларга жавоб берамиз. Албатта барчада мослашиш даври бўлади. Ёзда бизда ярим ҳимояда муаммолар бор эди ўша вақтда улар майдонга тушишди. Жароҳат олганлар сафга қайтгач легионерлар захирада қола бошлашди.

Жамоа ёш. Таркибдаги футболчиларни тажриба борасида "Пахтакор" ўйинчилари билан солиштириб бўлмайди. Ҳисоб қисқаргач рақиб ўз ўйинини топиб олди ва яна бизни жазолади. "Пахтакор"ни тажрибали мураббий бошқаради. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб иккинчи бўлимни ишончли тарзда ўтказди. Чунки тажрибали ўйинчи қандай ўйнашни билади. Қолаверса, улар мавсумни мағлубиятсиз якунлашни ният қилганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Ўйлайманки, шундай хатоларни камайтириб, янада жиддий жамоага айланамиз.

Барибир сўнгги турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишимиз керак. Жиззах клуби ҳам бронза медалини олишни истайди. Ҳозир бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Сўғдиёна" келиб бизга "совуқ душ" тақдим этиши мумкин. Йигитларни мана шу муҳим баҳсга руҳан тайёрлашимиз керак.



Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика