Вадим Абрамов "Бунёдкор"да қолади
23 sep 2019 19:00
News
Вадим Абрамов "Бунёдкор"да қолади
Йил бошидан буён "Бунёдкор" жамоасини бошқариб келаётган тажрибали мутахассис қисқа вақт ичида "қалдирғочлар" билан эътиборга молик натижаларга эришди. Суперлиганинг 20-туридан кейин жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб туриши, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ярим финалга қадар етиб келиши сўзимизга исбот бўла олади. Ваҳоланки, жамоанинг бугунги кундаги таркибидан асосан академия тарбияланувчилари жой олган.
Маълумот ўрнида айтиш керак, Вадим Абрамов шартномага кўра, йил охирига қадар "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритади. Яъни, бир вақтнинг ўзида ҳам миллий терма жамоа ҳам "Бунёдкор" бош мураббийи бўлиб ишлайди. Йил якунида натижаларга қараб, клубдаги фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги кўриб чиқилади, дея "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар берди.

Расмий хабар: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Вадим Абрамов: "Терма жамоа билан бир умрлик шартнома туздим"
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments