Latest news

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  44 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Вадим Абрамов: "Аргентина юта олмаса биринчи бўлиб Мессига танқид тошлари отилади..." (Матбуот анжумани) News

Вадим Абрамов: "Аргентина юта олмаса биринчи бўлиб Мессига танқид тошлари отилади..." (Матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов қатнашди.

Унга ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ҳамроҳлик қилди. 

Қанчалик муҳим ўйин эканлигини барча билиб турибди. Ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Жуда масъулиятли ўйин. Эртага ғалаба қозониш ва кейинги йилги учта баҳсга хотиржам тайёргарлик кўриш керак. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Шу боис охиригача курашамиз", - дейди Абрамов.

"Энг муҳим ўйинларимиздан бири деб ўйлайман. Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин мухлислар олдида озгина уятли бўлиб қолдик. Уларнинг ишончини оқлаш учун ғалаба қозонишимиз керак бўлади", - дейди Машарипов.


- Мағлубиятдан кейин йигитларнинг руҳий ҳолати қандай?
- Бу футболчилар профессионал. Майдонга тушиб ғалаба қозониш керак, мухлисларга қувонч бағишлашлари лозим. Фаластинга биринчи ўйинда ютқазгандик, шу боис қарзни қайтариш керак.

- Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин йигитларга сўнгги дақиқаларда қандай ҳимояланиш кераклигини тушунтирдингизми? Балки ҳимояда айёрлик қилиш керакмикин?
- Мантиқсиз голлар ўтказдик. Дунёдаги исталган жамоа кўп ҳужум қилса ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлади. Бу футбол. Тўғри бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Фаластин оддий ва эффектив футбол ўйнайди. Баланд бўйли ҳимоячига тўп узатилади ва ҳужум бошланади. Рақибга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтираяпмиз.

- Фаластинга қарши ҳимояда қандай ўйнаймиз?
- Кримец шамоллаб қолди ва афсуски Фаластин билан ўйинни ўтказиб юборади. Уни Фаластинга қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эдик. Рақиб сафида бўйдор ҳужумчи бор. Энди буни ўйлаб кўрамиз.


- ЎФА сиз билан қандай шартнома тузган? Агар кейинги босқичга чиқсак жамоада қоласизми?
- Илтимос олдинга югурмайлик, ҳозир биз бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Кейинчалик нима бўлишини кўрамиз.

- Одил Аҳмедовни иккинчи таймда майдонга туширса бўлмайдими? Бундан ташқари Суюновдан тажрибалироқ дарвозабон топиб уни майдонга туширса бўлмайдими?
- Одил Аҳмедовга келсак ўз вақтида Шацкихни кўп танқид қилишарди. Нимага биласизми? Сабаби терма жамоа ютқазса энг биринчи етакчилар танқид қилинади. Масалан, Аргентина ютқазса Мессини танқид қилиб ташлашади. Элдорбек Суюнов айни пайтда терма жамоанинг биринчи рақамли посбони. Келинглар бу циклни тугатиб олайлик. У ҳали дарвозабонлар учун ёши анча ёш. Кимни таклиф қиласиз? Ботирали Эргашев? Ўткир Юсупов? Ҳозир анча дарвозабонларни санашингиз мумкин, кейинги сафар бошқа дарвозабонларни чақирсак яна бошқа 3-4 нафар футболчини таклиф қиласизлар...


- Машарипов "Пахтакор"да яққол етакчи, аммо терма жамоада ҳали бундай эмас... Ёнингизда ўтирганидан фойдаланиб бу борада нима дея оласиз?
- У "Пахтакор"да етакчи тўғри, аммо бу клубнинг рақиблари 70 фоизга кучсиз. Терма жамоада эса энг кучли футболчилар рақиб бўлишади.

Жалолиддин Машарипов: - Терма жамоада ҳам лидер бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Терма жамоада маҳаллийлаштиришга қандай қарайсиз?
- Биласизми бутун дунёда шундай қилишмоқда. Мен терма жамоамизга ҳақиқатдан ҳам ёрдам бера оладиган футболчиларни маҳаллийлаштиришга ижобий қарайман. Масалан, "Навбаҳор"да ҳимоячи Игорь Голбан ва "Пахтакор"да Драган Черан.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика