Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Вадим Абрамов "Андижон" билан ўйиндан сўнг: "Бундай майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиб бўлмайди" News

Вадим Абрамов "Андижон" билан ўйиндан сўнг: "Бундай майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 23-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйлашимча, ўйин ҳисобга мос бўлди. Икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли эмасди. Футбол шунақа, ўйин якунида олдинга чиқиб олгандик, лекин якунда аламли гол ўтказиб юбордик. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мухлисларга ёқдими ёки ёқмадими, билмайман. Майдон чиройли ўйин намойиш этишга йўл қўймади, бундай майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиб бўлмайди.

- Сизга ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими?


- Нимаси қийин бўлиши мумкин, барибир заҳира ўриндиғида ўтираманку! Бугун терма жамоа ўйнамаяпти-ку, шу боис мен бу ердаман. Ўйлайманки, икки фронтда ишлаш қийин эмас.

- Ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?


- Нима дейишим мумкин? Ўз савиясича ҳакамлик қилди. Мен билмадим нима учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Мен ундан нима учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатдинг деб савол берсам, вақт чўзгани учун деб айтди.

-“Андижон” таркибида миллий терма жамоасига тортадиган футболчилар борми?

- Мен “Андижон” футболчилари деярли барчасини биламан. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, терма жамоасига тортадиган футболчи борми? Ким? Убайдуллаев? Албатта, унга бундай майдонда тўпни етказиб беришяпти ва у тез югуриб гол урмоқда. Бундай майдонда кимгадир баҳо бериш мушкул. Тўғри, тезкор, иқтидорли футболчи. Лекин терма жамоада ўйнаш учун тажриба керак. Ҳисобга олиб қўямиз Убайдуллаевни. Агар Убайдуллаев Шомуродов ёки Абдуҳолиқовдан кучли бўлганида терма жамоага олган бўлар эдим.

- “Сўғдиёна” ОФК лицензия талабларини бажара олмабди деган гап юрибди. Шу сабаб шогирдларингиз хотиржамликка берилиб қолмадими?


- Воқеалар ривожидан илгарилаб кетишимиз керак эмас. Олдимизда учта ўйин турибди. Сўнгги ўйинлар биз учун қийин ўтмоқда. Биламан негалигини. Чунки, захира ўриндиғимиз у қадар катта эмас. Қолаверса, таркибимизда Олимпия терма жамоаси футболчилари кўп. Шу боис, жамоамизда қандайдир пасайиш кузатилди. Олдимизда узун танаффус турибди. Лекин Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларимиз БААда ўтказиладиган турнирга кетишади. У ерда 13, 15, 17 ва 19 ноябрь кунлари ўйин ўтказишади. БААдан қайташганидан сўнг, 24 ноябрь куни “Навбаҳор” билан ўйинимиз бор. Энди ўзингиз тасаввур қилиб кўринг у футболчилар қандай аҳволда жамоамиз ихтиёрига қайтиб келишини. Бизда уларни ўрнини босадиган футболчилар йўқ.

- Фарруҳ Икромовни ўйинига қандай баҳо берасиз? Худди ўзи учун футбол ўйнаётгандек туюлмоқда.


- Бўйдоқ футболчи, тўп учун курашларда иштирок этиши учун бугун майдонга туширгандим. Унинг мен биладиган кучли тарафлари бор. Ўйлашимча, у бугун ёмон ўйнамади.


"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика