Latest news

00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 00:11Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:59А Серия. "Комо" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  0 23:35Бундеслига. "Бавария" - "Вердер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  79 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  50 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  12 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12

Уткин: "Эрматов? Кечирим сўрадим, у менга совға бериб юборипти" News

Уткин: "Эрматов? Кечирим сўрадим, у менга совға бериб юборипти"

Россиялик машҳур шарҳловчи Василий Уткин sports.ru нашрига интервью берди ва унда ФИФА рефериси Равшан Эрматовдан кечирим сўраганини айтди.

- Сўнгги марта қачон алкоголли ичимлик ичдингиз?

- Март охирида. 11 ойдан бери спиртли ичимлик ичмаётган эдим. Фақат туғилган кун ва Янги йил атрофида бу ишни қиламан. Менга шундай яшаш қулай. Алкоголь керак эмас. Ундан воз кечганман - бу ёшга боғлиқ нарса. У фақат зарар келтиришини тушундим. Жонга тегди.

- Ундай бўлса Равшан Эрматов ҳақидаги твитингиз қандай ҳолатда ёзилган?

- Айтдим-ку, март охирида ичганман. Равшан Эрматов бошқарган ўйинни Федерация кенгашининг ҳозирги ва собиқ вакиллари билан ресторанда томоша қилдим.

- Маст бўлмаган пайтингизда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлишингиз керак эди.

- Кечирим сўрадим. Айтганча, ўтган ҳафта Денис Казанский (шарҳловчи) билан ёзишдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал баҳсларини шарҳлади. Айтишича, Равшан менга совға юборипти.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия - Аргентина учрашуви пайтида Уткин "Твиттер"даги саҳифаси орқали жаҳон чемпионати рекордчиси, ФИФА рефериси Равшан Эрматовни ҳақорат қилган эди. Шарҳловчи кейинроқ бу иши учун кечирим сўради.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика