Усмонов "Арсенал"даги улушини 30%га етказганини тасдиқлади
27 feb 2016 17:43
News
Усмонов "Арсенал"даги улушини 30%га етказганини тасдиқлади
Россиялик бизнесмен Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, у "Арсенал"даги улушини 30%дан оширган.
Усмонов Фарҳод Мошири эгалик қилувчи Red & White Holdings Limited компаниясининг акциялар пакетини сотиб олди. Энди "Arsenal Holdings PLC"нинг 30% акциясига эгалик қилувчи Red & White компаниясининг барча акциялари Алишер Усмонов қўлида.
"Аввал эълон қилган режаларимга кўра, мен Фарҳод Моширининг барча акцияларини харид қиламан, шу билан "Арсенал"даги улушимни 30%дан ошириб оламан ва бу билан клубда иккинчи даражали акционерга айланаман" - дейди Усмонов.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments