Latest news

02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  9 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  78

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими? News

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими?

Хабарингиз бор, Усмон Тошев ўтган мавсум "Бухоро" клубида бош директор сифатида ишлади.

Ушбу давр мобайнида клубда қандай ишлар амалга оширилганини ёдга оламиз: 

- Клуб номи фақат оғзаки тарзда "Нурафшон"га ўзгартирилди. Ҳар қандай ҳужжатда "Бухоро" номи қолаверди.  

- Тожикистонлик мурабий Далер Каясов, дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев, футболчи Тохир Маладўстов ва техник директор Бахтиёр Дадаматов билан 5 йиллик шартномалар тузилди. 

- Яна бир қатор футболчилар билан 5 йиллик шартномалар антиқа тарзда тузилди. Унга кўра, Усмон Тошев "Бухоро" бош мураббийлигини тарк этса, ушбу футболчилар автоматик тарзда эркин агентга айланарди. Якунда шундай бўлди ҳам. 

- Бахтиёр Дадаматовга 90 миллион сўм, Каясовга 119 миллион сўм, Тохир Маладўстовга 55 миллион сўм компенсация пули тўланди. 

- Алишер Тўйчиев эса клуб билан музокарага киришмаяпти. Айни пайтда у ФИФАга мурожаат қилиб, 2025 йил охиригача бўлган ойлик маошларини, яъни 537 миллион сўм тўлаб беришини сўрамоқда. 

- Усмон Тошев бош директорлиги пайтида туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаровга 2021 йил 10 июлига қадар барча қарздорликларни ёпиш бўйича кафолат хати берилган. Хатда агар ушбу пуллар ўз вақтида тўланмаса, Жапаровга йил охиригача бўлган ойлик маош ва мукофот пуллари берилиши кўрсатилганди. Якунда пуллар тўланмади ҳамда Жапаров ФИФА орқали ўйнамаган ойлар учун ҳам жами 116 миллион сўм маош ҳамда мукофот пулларини қўлга киритди.

Ҳозирги раҳбарият "Бухоро" клуби олдида турган муаммоларни ечишда астойдил ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, "Бухоро" клуби ушбу қийинчиликларни ортда қолдириб, ўз ғалабалари билан мухлисларни ҳали яна хурсанд қилади.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика