Latest news

23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  0 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3

Усмон Асқаралиев: "Оёғимиздан чалмоқчи бўлганлар, мақсадига эриша олмади" News

Усмон Асқаралиев: "Оёғимиздан чалмоқчи бўлганлар, мақсадига эриша олмади"

"Ғаллаорол"га қарши кечган баҳсдан сўнг, "Истиқлол" устози бош мураббийи Усмон Асқаралиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун йигитлар хақиқий футбол қандай бўлишини биринчи бўлимда кўрсатиб қўйишди. Иккинчи бўлимда эса захирадаги ўйинчиларга имконият бердим ва бу вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Тўғриси бугун шогирдларимдан кўнглим тўлди. Ўйин аввалида жамоамга мавсумни кўтаринки руҳда якунлаб, мавсумни аҳил жамоа бўлиб тугатишларини айтгандим. Бу сўзларим йигитларга ўз таъсирини ўтказганидан хурсандман.

Иккинчи давра олдидан биз жадвални 2-ўринида бораётган жамоадан 12 очкога ортда қолаётган эдик. Бизни ҳеч ким 2-ўрин билан мавсумни якунлайди деб ўйлашмаганди. Хаттоки бизни писанд ҳам қилишмаётган эди. Аммо биз қандай кучга эканлигимизни билганларида кеч бўлганлигини бугун тушуниб етишаётган бўлса ажабланмайман. Оёғимиздан қанчалар чалишга уринишмасин, буни уддалай олишмади. Айтадику "бировга чох қазисанг, ўзинг тушасан". Мен жамоам билан олдимизга қўйилган вазифани бажардик холос. 

Биз барча нарсага ўз меҳнатимиз билан эришдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Албатта шогирдларим орасида, хатто биринчи лига ҳавосидан эндигина нафас олаётган футболчилар бор. Бу футболчилар билан фақат фахрланса арзийди. Йигитлардаги шижоат билан олий лигада ҳам бир каромат кўрсатишимизга ишонаман. Замонавий футболда тажриба ҳам мухим, аммо менинг жамоамдаги ғалабага бўлган иштиёқ, улардаги жасорат ва мардоновор футбол ўйнаш ҳислатлари зўр тажрибадан ҳам юқорида туради. Жамоамизнинг натижаларига шубҳа кўзи билан қарайдиганлар эса бизнинг «Цементчи» билан кечган тенгма-тенг курашимиз орқали ҳам билиб олишлари мумкин. Ваҳоланки, «Цементчи» билан бўлган баҳсда ғалабага яқин келгандик. «Андижон» эса «Цементчи»га ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Энди бунисига қандай баҳоналар қиласиз. Хаттоки бугунги рақибимиз билан ҳам биринчи бўлимда 0:0 ҳисоби қайд этишганди. Иккинчи бўлимда «Ғаллаорол»нинг майдонда 2 киши кам бўлиб ҳаракатланганликлари 4:0 ҳисоби қайд этилишига олиб келганди. Биз эса биринчи бўлимнинг ўзида 6:0 кўринишини юзага келтирдик. Мен бу билан нима демоқчиман, бизнинг ғалабаларимизга шубҳа кўзи билан қарайдиганлар адашади. Яна таъкидлаб ўтаман "ҳар бир ғалабага ўз кучимиз билан эришганмиз".

Бу мавсум учун барча-барчага ўз миннатдорчилигими билдираман. Содиқ ва ҳар ўйинда қўллаб-қувватлаб турадиган мухлисларимизга ташаккур. Бу мавсумдан фақатгина ширин лаҳзалар ёдимизда қоладиган бўлди", - дейди Усмон Асқаралиев.


"Истиқлол" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика