Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО News

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

"Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз", – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

"2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир", – деди Умид Аҳмаджонов.



Ўз навбатида меҳмонлар юртимизда бўлиб турганликларидан хурсанд эканликларини, мамлакатимиз ёрқин таассурот қолдирганлиги ҳақида гапиришди. Қолаверса, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ҳақида ҳам маълум қилишди.

"Тошкентга уч йил аввал ҳам келгандим. Қисқа вақт ичида шаҳарда юз берган ўзгаришларни кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб бораётгани халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам қисқа вақт ичида катта ислоҳотлар олиб борилди. Шу боисдан мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фақат хурсанд бўламиз" - деди жаноб Сузуки.

МОҚ раҳбари эса Ўзбекистонда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, нафақат спорт соҳасида, балки савдо, инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорликдан мамнун бўлишини, ҳар томонлама бирга ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Маълумки, бундан бир неча ой олдин Умид Аҳмаджонов Японияга ташрифи чоғида ҳам маҳаллий мутахассислар билан учрашиб, спорт тиббиёти соҳасида, спортчиларни Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича келишувга эришганди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳри мерияси ўртасидаги меморандумга биноан дзюдо ва спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ушбу шаҳарда олиб боришади.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика