Latest news

21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  3 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   2 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  5

Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати Ла лига ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шу келишувга асосан Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар юртимизга ташриф буюришди.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов испаниялик мутахассисларни юртимизда кўришдан хурсанд эканини таъкидлар экан, ўзбек футболи ривожи йўлида Испания тажрибасини ўрганиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Ла лига томонидан юртимизга  мутахассисларни жалб қилиш, улар томонидан семинарлар ташкил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимларига иш фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий маслаҳатлар зарурлигини айтиб ўтди.

Ўз ўрнида Ла лига бўлим бошлиқлари ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.

Хаис Рахмани ва Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика