Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  1 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  9 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда News

Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида махсус ишчи гуруҳ билан бўлиб турган ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қарши олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдонларини кўздан кечирди.

Жумладан, Умид Аҳмаджонов спортчиларнинг овқатланиш тизимини танқид остига олиб, спортчилар жисмонан бақувват бўлишлари учун калорияси кўпроқ овқатлар берилиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бу борада махсус кўрсатмалар берди.

Қарши шаҳар Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернатида янги барпо этилган, ўлчами 50 метрга 25 метр (50х25) бўлган сузиш ҳавзаси билан ҳам яқиндан танишилди.

Умид Аҳмаджонов спорт мутасаддилари билан суҳбатлашар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан Олимпия захиралари коллежларининг самарали ишлаши учун миллиардлаб маблағ ажратилаётганини, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини жиддий назорат қилиш ҳамда уларни тўғри йўналтириш барча учун бирдек муҳим ва аҳамиятли мажбурият эканини таъкидлади.

Зеро, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти айтганидек, “Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсат, олиб бораётган ислоҳотларга кўра юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак".


Умид Аҳмаджонов “Насаф” клубининг инфратузилмасини кўздан кечирди

ЎФА 1-вице-президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Насаф” клубининг уй стадиони бўлган “Марказий” ўйингоҳи, “Насаф” футбол академияси, “Насаф” футбол клубининг машғулотлар базаси ташриф буюрди. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Насаф” клуби раҳбарияти билан учрашиб,  ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

“Насаф” клуби футболчилари ва академияда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, стадионнинг аҳволи, машқ майдонлари ҳамда академия биносидаги вазиятни кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш борасида зарур маслаҳатларни берди.

Умид Аҳмаджонов “Насаф” клубидаги молиявий муаммолар тез орада бартараф этилишини, клуб оддий ходимидан тортиб раҳбариятгача барча ойлик маошларини тўлиқ олишларини таъминлашга ваъда бериб, бу масалани ҳал қилиш учун охиригача боришини айтиб ўтди. “Насаф” клуби Қашқадарё футболининг юраги эканини, ҳамда бу клуб иштирокисиз Суперлига ўйинларини тасаввур қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни яратиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтди.



“Мурувват” болалар уйи, Қарши шаҳар олимпия захиралари мактаб-интернати ва “Насаф” клуби академиясидан кейин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сув спорти турлари Спорт мактабида ҳамда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳларида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдонлари, сув ҳавзаларини кўздан кечирди. Олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Кун охирида эса  вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика