Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  56 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Уилсон Раж Перумал ҳақида кино олган, эртага "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувига борадиган россиялик видео блогер билан суҳбат News

Уилсон Раж Перумал ҳақида кино олган, эртага "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувига борадиган россиялик видео блогер билан суҳбат

Яқинда сайтимизда Уилсон Раж Перумал билан бўлган интервью жойлаштирилди.

Ушбу видеони суратга олган россиялик видео блогер Алексей Смольянинов юртимизга учиб келди. Youtube.com'даги "Невиданный футбол" канали эгаси "Ёввойи Осиё" ("Дикая Азия") дастури доирасида Ўзбекистон футболи ҳақида кино олмоқда. Биз фурсатдан фойдаланиб Алексей билан суҳбатлашдик.


- Алексей юртимизга хуш келибсиз. Тассуротларингиз қандай? Биринчи кун қандай ўтди?

- Биринчи бор Ўзбекистонга келдим. Таасуротларим фақатгина ижобий. Бугун эрталабдан кечгача Тошкентда тасвирга олиш ишлари банд бўлдик. Бугун "Пахтакор" клубининг машғулотларида бўлдик, бундан ташқари афсонавий Биродар Абдураимов билан "Пахтакор" тарихи ҳақида кичик интервью ўтказдик. 6 март куни Наманганга борамиз ва "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини тасвирга оламиз, 7 март куни Тошкентга қайтиб "Бунёдкор" - "Машъал" учрашувида бўламиз ва ниҳоят 8 март куни "Пахтакор" - "Бухоро" ўйнида.  



- Лойиҳангиз ҳақида гапириб беринг.

- Лойиҳанинг мақсади барчага маълум бўлган чемпионат ва клублар ҳақида эмас балки уларнинг остидагиларни ёритиш. Криштиану, Месси, "Барселона" ёки "Арсенал"ни эмас балки Жанубий Корея, Ўзбекистон ёки масалан Малайзия клублари ҳақида кўпроқ маълумот беришни истайман. Осиё мен учун жуда ҳам қизиқ қитъа. Бу ерда ўзининг чемпионлар лигаси бор, ўз клублари бор. Шу боис ўтган йил Осиё қитъаси бўйлаб турне қилишни режалаштирдик ва 2020 йил февраль ойидан "Ёввойи Осиё" (Дикая Азия) дастурини Жанубий Кореядан бошладик.

- Нима учун айнан Ўзбекистон?

- Ушбу лойиҳа доирасида Собиқ Иттифоқнинг қайсидир давлатига боришим керак эди. Менимча Россиядаги инсонларга бу ердаги футбол қизиқ бўлса керак. Украина ва Беларусь Россиянинг ёнида, барчасини биламиз. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳақида эса у қадар эмас. Ўзбекистон футболида содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида лойиҳам орқали маълумот беришни хоҳладим. 2021 йилдан юртингизда букмекерлик фаолияти қонунийлаштирилиши ҳақида ўқидим, бу ҳам ривожланиш сари ташланган қадамлардан бири.



- Championat.asia сайти сизга айнан нимада ёрдам бермоқда?

- Кўп нарсада. Масалан, видео материаллар, футболчилар ва жамоалар билан алоқалар, аккредитация ва ўзбек футболидаги машҳур инсонлар билан интервью ташкил этишда ёрдам беради. Championat.asia сайти деярли барча нарсада менга ёрдам бермоқда ва бунинг учун сайт ходимларига миннатдорчилик билдираман.

- Анча олдин сизнинг каналингизда Уилсон Раж Перумал билан рус тилидаги интервью чиққан эди. Championat.asia сайтининг ютубдаги каналида эса ўзбек тилида тақдим этилди. Кўплаб ўқувчилар буни шунчаки ўғрилик деб ҳисоблашди. Бунга ўзингиз ойдинлик киритсангиз.

- Менга ҳам бу борада кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Аммо бундай эмас. Бу ролик championat.asia томонидан менинг розилигим билан жойлаштирилган. Бизнинг championat.asia сайти билан расмий ҳамкорлигимиз бор. "Ёввойи Осиё" дастуридаги барча видеолар менинг каналимда рус тилида, championat.asia'нинг ютубдаги каналида ўзбек тилида тақдим этиб борилади.




- Ўзбекистонда шаҳарлар ва клублар кўп. Нима учун айнан "Навбаҳор"ни танладингиз?

- Сабаби "Навбаҳор" мен учун халқ жамоаси. Унинг мухлислари жуда кўплигини билдим. "Навбаҳор"ни Владикавказнинг "Алания" клубига ўхшатдим. 90-йилларда "Алания" стадиони тўлиб тошарди ва мухлислар жамоани фақат олға бошлашарди. Бу жамоада ўзбекистонлик Миржалол Қосимов ўйнаганини ҳам биламан.

- Коронавирус сизнинг "Ёввойи Осиё" дастурингизга таъсир қилгани ҳақида эшитдик...

- Ҳа, таъсир қилди. Дастлабки икки қисмни Хитойда тасвирга олмоқчи эдим. 7 февраль куни Пекинга учишим керак эди. Учишга 4 кун қолганида Россиядан Хитойга рейслар бекор қилинганини билдим. Хитойдаги иккита Осиё чемпионлар лигаси ўйинига кирмоқчи эдим. Бу ўйинлар ҳам кейинга қолдирилди. Хитойда "Бейжинг Гоан" ва "Гуанчжоу Эвергранд" клублари ҳақида материал тайёрламоқчи эдим. Яна "Шанхай СИПГ" ҳақида ҳам. Агар барчаси яхши бўлса ёзда Хитойга бораман.



- Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Нима учун фақат Рустам Ашурматов билан интервью қилдингиз?

- Сабаби Икром Алибоев билан телефон орқали ёзишганимда "Сеул" клуби матбуот хизматига мурожаат қилишимни сўради. Клубга мурожаат қилдим, афсуски улардан ҳеч қандай жавоб келмади. Рустам Ашурматов билан барчаси осон бўлди, унга ёздим ва рози бўлди. Қолган икки легионер эса эндигина Кореяга келди, шу боис ҳозирча улардан интервью олиш тўғри эмас деб ҳисобладим.


Алишер Холматов суҳбатлашди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика