Latest news

16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  0 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  1 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  11 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  7 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  22 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10

"Уфа" хўжайини: "Газизовнинг ўзи пул топди ва Ўруновни харид қилди" News

"Уфа" хўжайини: "Газизовнинг ўзи пул топди ва Ўруновни харид қилди"

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов Остон Ўруновнинг "Спартак"га сотилгани ҳақида гапириб берди.

"Газизовда топқирлик бор. Масалан, ўтган қишда Ўруновни харид қилиш учун бизда пул йўқ эди ва ҳомийларнинг кўп миқдордаги пуллари коронавирусга қарши курашга сарфланган эди. Ўшанда мен Газизовга айтдим: "Мен уни жамоамизга олишни жуда ҳам хоҳлайман, аммо менда пул йўқ. Нима қилиш кераклигини ўйлаб кўрамиз, чунки Ўрунов порлайди". Газизов ўзи пул топди ва Остонни харид қилди.

Битта нарса: биз Ўруновни қимматроққа сотишимиз мумкин эди, аммо Газизов уни керакли деб ҳисоблаган жойга сотди. Сотиб олиш тарихини ҳисобга олсак, менда эътироз билдиришга маънавий ҳуқуқ йўқ эди.

ЦСКА ва "Рубин" Ўруновга қизиқишганми? Клублар Ўрунов билан шартнома имзолашни хоҳлаганликларига ишончим комил эмас, тафсилотларни ошкор қилишдан хурсанд бўламан. Остоннинг ўрнига кимни харид қилганликларини ҳисобга олсак, ушбу клублар аниқ бир турдаги ярим ҳимоячини қидиришган.

Ушбу клублар билан яхшигина савдолашса бўларди, аммо Шамиль Ўруновни ўзи топган, ўзи Россияга олиб келган ва ўзи пул тўлаган. Газизовга нима дейишим мумкин? "Йўқ, энди биз пул ишлаймиз?" Ўйлашимча, мен бундай қила олмасдим", - дейди Мурзагулов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика