Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  70 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди" News

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди"

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов "Спартак"га ўтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

- Ўрунов ўзининг инстаграм саҳифасида МУМ (марказий универсал магазин)дан қилган харидларини жойлади ва бу дарҳол интернетда танқид қилинди. Ушбу постни кўрдингизми? Бу ҳақда нима дейсиз?

- Танқидга салбий муносабатдаман. Остон - ёш йигит, унинг учун хурсанд бўлиш керак, барчасини ўз меҳнати билан топган, ўғирламаган. Агар МУМни сотиб олишни хоҳласа, сотиб олаверсин! Мен эса бошқа дўконларга боришни афзал кўраман, мен учун бу сал қимматлик қилади (кулади).

- Москва Остоннинг бошини гангитиб қўймадимикин? Сизнингча, бу биринчи белгилар эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Инсонлар майдонда ва ташқарида ўзларини бошқача тутишлари мумкин. Кўрганингиздек, Ўрунов доим курашларга чанқоқ, ҳеч қачон тўхтамайди, дангаса эмас. Ҳатто унинг кучи қолмаган бўлса ҳам, югуради, ишлайди. Профессионал йигит. Унинг ҳатто ёмон одатлари ҳам йўқ, Остон доим спортда. Хўш, дўконга одам кириб келди, нима қилибди? Бунда муаммо кўрмаяпман. Мен уни қўллаб-қувватлайман.

- Айтишларича, Остон "Спартак"да ҳали аванс ҳам, маош ҳам олмаган. Клубингиздаги маош футболчига бундай шопинг (савдо) қилишга имкон берадими?

- (Кулади) Ростини айтсам, фақат нархлари арзонлаштирилган маҳсулотлар учун етса керак, - дейди Мурзагулов.


Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик хавбек бундан бир неча кун олдин ўзининг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари акс этган суратини истаграм саҳифасига жойлаган ва бир оздан сўнг постни ўчириб ташлаган эди.


→ ФОТО  Остон Ўрунов "Уфа"га қарши ўйин "Спартак" билан Бошқирдистонга етиб келди

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика