Latest news

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

U-23 Осиё чемпионати. Келаси йил юртимизга ташриф буюрадиган жамоалар 5тага етди News

U-23 Осиё чемпионати. Келаси йил юртимизга ташриф буюрадиган жамоалар 5тага етди

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Шу кунларда Осиё қитъаси бўйлаб ушбу мусобақа учун марказлашган тартибдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Япония ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига биринчи бўлиб йўлланмани нақд қилганини айтиб ўтгандик. 

Ҳозирги пайтга келиб Япония U-23дан ташқари яна тўртта жамоа U-23 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Булар - Қувайт, БАА, Австралия ва Малайзия.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашаётганини яхши биласиз. Вакилларимиз дастлаб Саудия Арабистони билан 2:2 ҳисобини қайд этиб, сўнгра Бангладешни 6:0 ҳисобида мағлуб этишди. Футболчиларимиз охирги турни 2 ноябрь куни гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритган Қувайтга қарши ўтказишади. 

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув соат 15:00да бошланади. Қувайт ўтган тур Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этганини ҳисобга олсак, ёшлар терма жамоамизни яна бир қизиқарли баҳс кутмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика