Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади News

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинадиган ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мундиал ҳисоб бўйича 24-чиси бўлиб, шу йилнинг 27 сентябрь - 19 октябрь кунлари Чилида ташкил этилади.


Стадионлар

U-20 Жаҳон чемпионатига Чилидаги учта стадион мезбонлик қилади.

1. Estadio Nacional (шаҳар: Сантьяго, сиғими: 48 минг)

2. Estadio El Teniente (шаҳар: Ранкагуа, сиғими: 14минг)

3. Estadio Elías (шаҳар: Валпарайсо, сиғими: 20 минг)

4. Estadio Fiscal de Talca (шаҳар: Талка, сиғими: 16 минг)


Қуръа ва гуруҳлар

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи учун қуръа маросими ўтказилди. Қуръа натижаларига кўра, 24та терма жамоа 4тадан 6 гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи: Чили, Миср, Япония, Янги Зеландия.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Панама, Парагвай, Украина. 

C гуруҳи: Бразилия, Мексика, Марокаш, Испания.

D гуруҳи: Аргентина, Австралия, Куба, Италия.

E гуруҳи: Франция, Янги Каледония, ЖАР, АҚШ.

F гуруҳи: Колумбия, Нигерия, Норвегия, Саудия Арабистони.



U-20 Жаҳон чемпионатига форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ҳамда энг яхши 4та учинчи ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади. 


Осиёдан 4 жамоа

Ушбу мундиалда Осиёдан 4та терма жамоа қатнашади: U-20 Осиё чемпионати ғолиби - Австралия, шунингдек Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея. 

Австралия U-20 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Италия, Куба ва олти карра U-20 Жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўтказади. Бу ёшдаги мундиалда 10-марта иштирок этадиган Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси эса гуруҳда Колумбия, Норвегия ва Нигерия билан баҳс олиб боради.

1999 йилги Жаҳон чемпионати финалига чиққан Япония ёшлар терма жамоаси бу сафар гуруҳ баҳсларини Чили, Янги Зеландия ва Мисрга қарши ўтказади. Дарвоқе, бу Япония учун кетма-кет тўртинчи мундиал бўлади. Умумий ҳисобда японлар 12 марта U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган.



2019 йилги Жаҳон чемпионати Польшада ўтказилган бўлиб, ўшанда Жанубий Корея 2-ўринни қўлга киритганди. Мана энди бу йил кореяликлар камида ўша натижани такрорлашга уриниб кўришади. Жанубий Корея U-20 терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Украина, Парагвай ва Панамага қарши ўтказади. 


Х.Холиқов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика