Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  22 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

U-20 жаҳон чемпионати. Кимлар қолди, кимлар кетди? News

U-20 жаҳон чемпионати. Кимлар қолди, кимлар кетди?

Польшада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатида бугундан 1/8 финал ўйинларига старт берилади.

Мусобақа 24та терма жамоа билан бошланди ва гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 8та жамоа мусобақани тарк этди. Мусобақа регламентига кўра, ўз гуруҳларида биринчи-иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олишди. Шунингдек, энг яхши кўрсаткичга эга 4та учинчи ўрин эгаси ҳам 1/8 финалда ўйнайдиган бўлди. 

Мусобақада қолганлар: 

Европа - Польша, Италия, Украина, Франция

Осиё - Япония, Жанубий Корея

Жанубий Америка - Колумбия, Эквадор, Уругвай, Аргентина

Шимолий/Марказий Америка - АҚШ, Панама

Африка - Сенегал, Нигерия, Мали

Океания - Янги Зеландия


Мусобақани тарк этганлар: 

Европа - Норвегия, Португалия

Осиё - Қатар, Саудия Арабистони

Жанубий Америка - ҳеч ким

Шимолий/Марказий Америка - Мексика, Гондурас

Африка - ЖАР 

Океания - Таити 

Кўриб турганингиздек, биргина Жанубий Америка минтақасидан ҳозирча ҳеч ким чиқиб кетгани йўқ. Европадан Португалиянинг чиқиб кетиши жуда аламли бўлди. Португалия гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва тўплар нисбатига кўра Панамадан ортда қолди. 

Осиёдан эса иккита жамоа қолди ва иккитаси кетди. Япония билан Жанубий Корея гуруҳдан чиқишни амаллаган бўлса, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони Саудия Арабистони ҳамма учрашувларни бой берган ҳолда мусобақани тарк этди. Шунингдек, Қатар ҳам учала баҳсда мағлуб бўлиб хайрлашди. 


Гуруҳ ўйинларига оид маълумотлар: 

- Гуруҳ босқичида 1000га яқин волонтёр хизмат қилди. Уларнинг аксари польшалик. Шунингдек, Ангола, Нигерия, Англия ва Озарбайжондан келганлар ҳам ёрдам беришди. 

- Фақат биргина жамоа гуруҳ ўйинларида ўз дарвозасидан гол ўтказмади - Сенегал. Тўплар нисбати 5-0. 

- Бешта жамоа мусобақани 0 очко билан тарк этди: Таити, Мексика, Гондурас, Қатар ва Саудия Арабистони. 

- Иккита жамоа гуруҳдаги учала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлади - Франция ва Уругвай. 

- Мусобақа мезбони Польша гуруҳдаги учала учрашувни фақат бир стадионда - "Лодц" аренада ўтказди. 

- Гуруҳ босқичи беллашувлари 178та мамлакатга телетрансляция қилинди. 

- Энг тезкор гол муаллифи сенегаллик Амаду Санья бўлди. Унга Таити дарвозасини ишғол этиш учун 9,6 сония кифоя қилди. 

- Панама Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб тарихий ғалабага эришди. Бу панамаликларнинг U-20 жаҳон чемпионатидаги илк ғалабаси бўлди. Аввалги 17та ўйинда Панама ёшлар термаси тўрт бор дуранг ўйнаб, 13та беллашувда имкониятни бой берганди. 

- Ўз тарихида иккинчи бор U-20 жаҳон чемпионатида қатнашган Таити бу сафар ҳам гол ура олмади. Шундай қилиб Таитининг 6та ўйиндаги тўплар нисбати 0-36га етди. 

- Норвегия - Гондурас 12:0. Бу мусобақа тарихидаги энг йирик ҳисоб бўлди. Бунгача энг йирик натижа 1997 йилги кичик мундиалда Бразилия - Жанубий Корея ўйинида қайд этилган бўлиб, бразилияликлар 10:3 ҳисобида зафар қучишганди. 


Энг яхши сурат 

U-20 жаҳон чемпионатида бир нечта кучли фотосуратчилар ҳам меҳнат қилмоқда. ФИФА расмий сайти гуруҳ ўйинларида олинган энг яхши суратни аниқлади. Қуйидаги суратда мусобақани тарк этган Саудия Арабистони футболчисини Мали ёшлар термаси аъзоси Моҳамед Камара юпатаётгани тасвирланрган. Маълумки, бу ўйинда саудияликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

    


1/8 финал жуфтликлари 

Айтиб ўтганимиздек, бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан мусобақанинг 1/8 финал ўйинларига старт берилади. 

2 июнь. Колумбия - Янги Зеландия

2 июнь. Италия - Польша 

3 июнь. Украина - Панама

3 июнь. Уругвай - Эквадор

3 июнь. Сенегал - Нигерия 

4 июнь. Аргентина - Мали 

4 июнь. Франция - АҚШ

4 июнь. Япония - Жанубий Корея 

Қизиғи шундаки, Осиёнинг мусобақада қолган икки жамоаси Япония ва Жанубий Корея 1/8 финалда бир-бирига қарши баҳс олиб боради. Демак, навбатдаги босқичдан сўнг U-20 жаҳон чемпионатида қитъамиздан битта вакил қолади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика