U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди
19 oct 2016 14:33
News
U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди
Шу тариқа, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор қитъа чемпионатида чорак финалга чиқишга эришди.
2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларимиз Саудия Арабистонида ўтган чемпионатда финалга қадар етиб бориб БААга ютқазиб қўйишганди.
2010 йилда Марат Кабаев мураббийлигидаги Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизли натижага эришганди. Бироқ чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.
2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа БААдаги мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.
2014 йилда Мьянма давлатида ташкил этилган U-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистонга Равшан Ҳайдаров устозлик қилган. Бу сафар ҳам жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ёшларимизни финал остонасида КХДР мағлуб этганди.
Бу йил Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этиб муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди. Ёшларимиз чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнашади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Comments