Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз" News

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз"

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Туркманистон учрашуви олдидан туркманистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бош мураббий Аҳмад Агамуродов ва ярим ҳимоячи Велмират Баллаков қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ташкилотчилик учун раҳмат. Аввало, Ўзбекистон ҳукуматига мусобақа мезбонлиги учун ташаккур. Биз мусобақада илк марта қатнашаётганимиздан ва Туркманистон шарафини ҳимоя қилаётганимиздан хурсандман. Ўз футболчиларим билан фахрланаман. Турнирга жиддий ҳозирлик олиб бордик. Рақиблар кучли, лекин қўлдан келганча рақобат кўрсатамиз. Эртанги рақибимиз Ўзбекистон кучли терма жамоа. Улар билан Марказий Осиё мусобақаларида рўбарў келганмиз. Рақиб сафида тажрибали футтболчилар кўп", – деди Агамуродов.


- "Бундай ташкилотчилик учун Ўзбекистонга раҳмат. Бу мусобақадаги иштирок бизнинг футболчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлади", – деди Баллаков.  


- Ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этяпсиз. Жамоадан қандайдир сюрприз кутиш мумкинми?

- ОФК ўз видеоролигида бизни сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган терма жамоа сифатида кўрсатишди. Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтсак, бу Туркманистон учун катта ютуқ бўлади.


- Мусобақагача Туркманистон аутсайдер сифатида қаралмоқда. Бу сизга қандай таъсир қилади?

- Бош мураббий сифатида бу менга устунлик тақдим этади. Балки қайсидир рақиб бизни жиддий қабул қилмаслиги мумкин. Бу руҳий ҳолатимизга таъсир қилмайди. Бизнинг асосий мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш. Шу йўлда астойдил кураш олиб борамиз. 


- Велмират Баллаковга савол. Мазкур ёш тоифасида илк бор ўйнашингиз босим юкламайдими?

- Биз бундай мусобақада биринчи марта иштирок этяпмиз. Умид қиламанки, биз катта тажриба тўплаб оламиз.

"Велмиратга қўшимча тарзда айтишим мумкинки, у нафақат U-23 аъзоси, балки миллий терма жамоа аъзоси саналади. Бу унга қўшимча тажриба бўлса-да, лекин унда тажриба етарли", – дея қўшимча қилди Агамуродов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика