Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  82 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Тревор Морган: "Эртага Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари мухлисларга тўла стадионда маза қилиб футбол ўйнайди" News

Тревор Морган: "Эртага Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари мухлисларга тўла стадионда маза қилиб футбол ўйнайди"

Ҳабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3 ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матмуот анжуманида Австралия жамоаси бош мураббийи Тревор Морган иштирок этди.

-Ўйин ҳақида фикрларингиз...

-Бугунги учрашувга биз футбол ўйнаб нимадир ўрганиб кетиш учун келган эдик. Япония ҳар жабҳада биздан устун бўлди ва улар ҳақли ғалаба қозонишди.

-Оҳирги икки ўйинда жамоангиз негадир ўзига ўҳшамади?

-Сиз шундай деб ўйлайсиз, жамоам бугун 55% тўп назоратига эга бўлди ва Япония билан тенг дарвозага зарба берди. Фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Кейин биринчи бўлим бошида биз кўп ҳатоларга йул қуйдик ва жазоландик.

-Жамоангиз бу турнирда 6 та ўйин ўтказди. Австралия термаси биринчи ўйиндан бошлаб қанчалик ўсишга эришди деб ўйлайсиз?

-Ўйин кетидан ўйин ўтказиш бу ўрганишнинг бошқача йули ҳисобланади. Чунки футболчилар кўрсатмаларимдан эмас вазиятга қараб иш кўришни ўрганишни бошлашади. Осиёдаги жамоаларининг ўйнаш усули жуда хилма хил ва бу осон эмас. Агар сиз шу атмосферада ўйнагингиз келса жуда кўп қийинчиликрани енгиб ўтишингиз керак.

- Сиз ва жамоангиз бу ерда деярли 20 кун яшадингиз. Ўзбекистонда сизга ёққан ва ёқмаган нарсаларни айта оласизми?

-Ўзбекистон футболни севувчи давлат. Бу турнирда қатнашганимиздан мамнунмиз. Ҳамма нарса юқори даражада бўлди.

-Жамоангизда қайси футболчи сизда яҳши таассурот қолдирди?

-Буни айтиш жуда қийин масала чунки ҳамма ўзини яхши тарафдан кўрсатди, аммо жамоамиз сардори Тайрис Френцисни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим. Чунки у ростдан ҳам жамоани етакчиси бўла олди ва ҳаммадан бир бош устун бўлди.

-Эртага ушбу турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Сизнингча қаси жамоа чемпион бўлади?

-Аниқ бир нарса дея олмайман. Аммо умид қиламанки, эртага Ўзбекистон ҳам Саудия Арабистони ҳам тўлиб тошган стадионда мазза қилиб футбол ўйнайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика