"Тоттенхэм" ва "Арсенал" франциялик иқтидорли ўйинчи учун курашга киришган
23 aug 2019 10:55
News
"Тоттенхэм" ва "Арсенал" франциялик иқтидорли ўйинчи учун курашга киришган
"Тоттенхэм" ва "Арсенал" "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга учун курашишмоқда.
16 ёшли ўйинчини шунингдек "Барселона", "Бавария", Дортмунднинг "Боруссия" ҳамда Мадриднинг "Реал" клублари кузатишмоқда.
Футболчи Франция чемпионати 2-тур доирасида "Ренн"нинг ПСЖ (2:1)га қарши ўйинида энг яхшилардан бири бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинга "Ренн" тарбияланувчиси саналади.
Ярим ҳимоячи "Ренн" тарихидаги энг ёш ўйинчи ҳисобланади. Европанинг кучли бешлик чемпионатида ўйнаган 2002 йилда туғилган биринчи ўйинчидир.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments