Latest news

22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  0 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  1 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  114 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  18 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  8

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди News

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Rating: +5   

Comments

+6   
16 apr 20:14:08
jasur
Андижонга 3 ачко берсин йоки 15минг одамни расхотни толаб берсин
+5   
16 apr 20:10:13
Khaydarov Khaydarov
ENDI KIMGA FOYDASI BOR ? HAYTDAN KEYIN HINANI .......ga QO'Y DEYISHGAN. UJE ANJAN OCHKO YO'QOTIB BO'LDI, AGAR SHU GOL HISOBGA OLINGANDA ANCHA BOSHQACHA NATIJA BO'LGAN BO'LARDI.
+5   
16 apr 20:09:26
Kas1mov
Andijonni 3 ochkodan mahrum qldin kot
+2   
16 apr 20:53:22
MYU_87
бу ифлос хакамлар мухлисларни пулларни кайтариб берсин
+2   
16 apr 20:24:14
Asqarov Tursunboy
Andijondi toza gôli hisobga olinmadi
+2   
16 apr 20:15:16
assassin
бу ишлар бизда футболда адолат йуклигини билдиради масалан шу хакамлар каби хамма сохада нотугри карор чикарганларни аниклаш керак булса ачиб кетса керак одам
+1   
16 apr 22:07:27
rustam
КАК СОЗДАНА КОРРУПЦИЯ В ФУТБОЛЬНОМ ОБЩЕСТВЕ УЗБЕКИСТАНА, РАЗВЕ ЭТО НАКАЗАНИЕ? ЗАТО КЛУБЫ СУПЕР ЛИГИ И ПРО ЛИГИ СТРИГУТ БЕШЕННЫЕ ДЕНЬГИ НИ ЗА ЧТО! КОРРУПЦИЯ СРЕДИ СУДЕЙСКОГО КОРПУСА НАСТОЛЬКО ВЫРОСЛА , ЧТО ЕЕ ПОБОРОТЬ НЕВОЗМОЖНО. ТАШКЕНТ ГОРОД ПРЕСТУПНЫЙ!
+1   
16 apr 20:14:53
Uzbekistan______myu
Bu shunchaki reklama
   
16 apr 23:31:59
Rasul M
Men xayronman uzlaring kecha yozdinglar xakamlarga chora bormi deb bugun chora kordi endi boshqa narsa deyapsanlar bu nimasi axir...
   
16 apr 21:30:56
bekaka
Олдинлари шу хам йук эди хозир конкрет жазосини тулик элон килишмокда
Усиш бор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика