Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  8 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Тома-тома кўл бўлур. Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги) News

Тома-тома кўл бўлур. Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" учрашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Виталий Левченкони ўйиннинг ҳар бир дақиқасигача ҳисоб-китоби бор мураббий эканини аввал ҳам айтгандим.

 Кеча Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Насаф" тўқнашувида ҳам айни фикрлар ўз исботини топди.

"Истиқлол"да кетма-кет икки ҳафтадан буён футбол муҳити ҳукмрон. Ўтган ҳафтада "Навбаҳор" келганди, кеча "Насаф" меҳмон бўлди, иккиси ҳам пешқадамлар, номдор ва совриндор жамоалар. Кечаги ўйинга борар эканман, футбол мухлислари оқими сабаб шаҳар кўчаларида тирбандликлар юзага келганди. Стадион атрофида айни футбол, байрамона кайфият кўзга ташланади. Тўғриси, ўша шонли "Нефтчи" давридагидек муҳит Фарғонага яна қайтди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳар икки жамоа олдинга ташланди, бир қарашда футбол мухлислари бугун ҳужумкор ва очиқ футбол гувоҳига айланишларини сезиш қийин эмасди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, "Нефтчи"да ҳам, "Насаф"да ҳам вазиятлар бўлди. Масалан, бўлим сўнгида дарвозабон бошлаб берган ҳужумдан сўнг Умар Адҳамзода жарима ёриб кирди, зарба берди, тўп Тома Табатадзега теккан холда майдонни тарк этди. Ўша вазиятда қайсидир мухлис Томадан ҳафа ҳам бўлгандир, бироқ олдиндаги воқеликлар грузиялик ҳужумчини ўйин қаҳрамонига айлантиришини ҳеч ким билмасди. Биринчи бўлимда ҳар икки томон дарвозалари дахлсиз қолди - 0:0.




Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кутилганидек жамоаларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада "Насаф" футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнаб юборгандек кўринди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев дастлаб ушбу вазиятга эътибор қаратмади. Шундан сўнг VAR тизими ишга тушди ва жараён қайтадан кўриб чиқилгач, "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Тома Табатадзе аниқ зарба йўллади, ҳисобни очди - 1:0. "Истиқлол" мухлисларнинг хайқириқлари билан тўлиб-тошди.

Гол ўтказиб юборганидан сўнг қаршиликлар ўйиндаги ҳужумкорликни оширишди. Бу эса тезда ўз натижасини кўрсатди, захирадан ўйинга қўшилганига атиги 35 сония бўлган ҳужумчи Азизбек Амонов жарима майдони ичкарисида аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Бу балки Суперлига жорий мавсумида энг тезкор гол уриш бўйича рекорддир, давомини яна кўрамиз. Ўйинда мувозанат тикланганидан сўнг ҳар икки жамоа ғалаба голини уриш учун жиддий ишга киришди. Рўзиқул Бердиевнинг кўрсатмасига кўра, "Насаф"нинг тўпурар ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов стандарт вазиятларда ҳужумга етиб бораётгани кўзга ташланди. Бу орада эса анча муддат гол бўлмади, ўйин айни ҳисоб билан якунига етадигандек эди гўё. Бироқ, "Нефтчи"нинг грузиялик легионери Тома Табатадзенинг айтар сўзлари бор экан, биз ҳали буни билмасдик. 84-дақиқада мезбонлар фойдасига жарима зарбаси белгиланди, Тома ушбу вазиятда "Насаф" дарвозаси томон "ўқ узди", зарба деярли қайтариб бўлмас даражада эди. Якун гол билан тугади, "Истиқлол"да яна олис-олислардан ҳам эшитиладиган мухлислар ҳайқириғи янгради. Ўйин шу тариқа ҳисоб-китобли мураббий Виталий Левченко шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.



Футбол ўзи шунақа ўйин, мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Масалан, Қаршида бўлиб ўтган "Насаф" - "Турон" учрашувининг сўнги дақиқасида Хусниддин Алиқулов ғалаба голини киритганида маҳаллий мухлислар қанчалик завқланишганди? Кеча "Истиқлол"га ташриф буюрган мухлислар ҳам "Нефтчи" ғалаба голини урганида айни шунақа туйғуни ҳис қилишди.

Учрашув қаҳрамони шубҳасиз Тома Табатадзе бўлди. Грузиялик легионернинг исмидан келиб чиқиб, Хайрулла ака Ҳамидов ўйин шарҳи давомида ўзбек халқ мақолини вазиятга ажойиб тарзда мослаштирди. "Тома-тома кўл бўлур" ибораси бу чиндан ҳам кечаги учрашув сценарийсига зўр тушди. Кечаги ғалабадан сўнг "Нефтчи" Суперлига жорий мавсумида биринчи даврасини мағлубиятсиз якунлаган ягона жамоага айланди.



Бекзод Толибов

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика