Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  7 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Том Хеннинг Эвребе: “Барселона”дан пул олмаганман” News

Том Хеннинг Эвребе: “Барселона”дан пул олмаганман”

2009 йилги ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида “Челси” ва “Барселона” клублари ўртасидаги баҳсда норвегиялик ҳакам Том Хеннинг Эвребе жаҳон футболи тарихига салбий ном билан кирган.


У каталонияликлар дарвозаси томон 3-4 марта пенальти белгиламаган ва унинг шубҳали ҳаракатларида мезбонларда ғазаб уйғотган. Ўшанда у майдондан оғир жароҳатсиз чиқиб кетишига кўпчилик ҳайрон бўлганди.

Ўйиндан кейин Дрогба дарҳол “Шарманда” деб қичқирган бўлса, Босингва “Барса”ни очиқчасига ҳакамни сотиб олганликда айблаганди. Эвребе стадионни полиция қуршовида базўр тарк этган ва уни ўлдиришга таҳдид қилишганди. Букмекерлик контораларидан бири “Челси”нинг ғалабаси учун тикилган пулларга коэффицентни тўлаб берганди. “Спортс.ру” мухбири Ослода рефери билан учрашиб, турли саволларга жавоб қайтарди.

Футболда ишлашни жуда эрта бошлаганмисиз? Бу қандай рўй берган?

– Ҳа, Норвегия юқори лигасида илк ўйинни 1992 йил, 26 ёшимда бошқарганман. Биринчи профессионал баҳсим эса 1987 йилда рўй берган. Ёшлигимда ҳамиша футбол ўйнаганман, бироқ тахминан 13 ёшда мени ҳакамлик қизиқтириб қолган. Ўшанда ҳаваскорлар учрашувларида ишлашни бошлаганман. Бу иш ва чорлов менга ёққан.

Параллел равишда университетга ўқишга кирдим ва руҳшуносликка ўқидим. Футбол мен учун қўшимча иш бўлиб, уни йўқотишни хоҳламасдим. Бошида қийин бўлган. 16 ёшли ҳакамни анча катта футболчилар қабул қила олишмасди. Яна майдонда жанжал бошланса, бўйим билан уни тўхтатишга уринишим қийин эди. Юқори лигага етиб келганимда менда аллақачон ўн йиллик тажриба тўпланганди. Шу тариқа ўзимдан анча катта ўйинчилар орасида қулай ҳис қилардим.

– Нега 13 ёшли бола ҳакам бўлишни хоҳлаб қолган? Бу иш футболда энг ҳавас қиларли фаолият саналмайди.

– Барча номидан гапирмайман, лекин мени синов ўзига тортади. Бу ишда муваффақият ва тўлиқ шармандалик ўртасида фарқ унчалик катта эмас. Сен 89 дақиқа ўйинни ажойиб бошқаришинг мумкин, аммо сўнгги дақиқадаги хато барча сени ёмон кўриб қолишига етарли бўлади. Бу эса ушбу ишни қизиқарли ва ажойиб кўринишга келтиради. Яна жаҳон бўйлаб саёҳат қиласан, турли стадионларни кўрасан. 90 фоиз беллашувлар ажойиб муҳитда хатоларсиз ўтади. Катта футболнинг бир қисми бўлиш – жуда яхши. Учрашув танаффуссиз, тўқнашувларсиз ва тўхталишларсиз ўтганда ёқимли ҳиссиётни туясан. Ҳакам сифатида вазифанг уларга ким хўжайин эканини кўрсатиш эмас, акчинса футболдан роҳатланишга имкон бериш.

Футболчилар орасида дўстингиз борми?

– Ўйинчилар билан дўстлик муаммо бўлиши мумкин. Албатта, бир хил инсонларни ҳар дам олиш куни кўрсанг, уларни яхшироқ биласан. Бироқ футболчиларга ҳамкасбдек муомала қилиш керак, дўстлардек эмас.

– Ҳакамлар матбуот билан кам мулоқот қилиб, қарорларини тушунтириб ўтишади. Бу яхшими ёки ёмон?

– Норвегияда ҳакамлар журналистлар билан тез-тез суҳбат қилиш имкониятига эга. Улар қандай қарорга келганларини тушунтириб беришади. Ўйлашимча, бу тўғри. Баъзида ўйин давомида ёки унинг якунидан кейин бирор футболчи билан суҳбатлашиб, хатога йўл қўйганингни дарҳол тан оласан. Масалан, белгиланган пенальтини нотўғри қўйганингни. Албатта, ўйиннинг қаерда бўлиб ўтгани, ўйинчилар ва маданият аҳамиятга эга. Пенальти белгилангандан сўнг хато ҳақида гапириш керак эмас. Ўйиндан кейин қарорингни тўғри тушунтирсанг, футболчилар буни тушунади.

– Ўйинчилар билан учрашув мобайнида суҳбатлашганмисиз?

– Агар ҳар икки жамоа Норвегия ёки бирор инглиз тилида гаплаша оладиган мамлакатлардан бўлса, суҳбат қилишни ёқтирардим. Лекин бир жамоа Англия, бошқа бири Италиядан бўлса ва итальянчани билмасанг, унда бундай қилиш ярамайди. Ҳамма билан гаплашишинг ёки ҳеч ким билан мулоқот қилмаслигинг лозим. Акс ҳолда, муаммо юзага келади. Мен улар билан гаплашишни ёқтирардим. Кларенс Зеедорф ўйнаган беллашувларни бошқариш ёққан, у жуда дўстсевар, кулиб турувчи инсон. Гус Хиддинк ҳам маъқул келарди. У ўша учрашувда “Челси”ни “Барселона”га қарши олиб тушган. Катта профессионал, жуда сабрли ва ёқимли инсон.

Халқаро фаолиятингизни 2010 йил тугатдингиз. Нега?

– Ҳакамлар рўйхатида бўлсам ҳам мени ЖАРдаги жаҳон чемпионатига олиб кетишмади. Унга боришга даъвогарлар қаторида эдим. Шунда барчасини тугатишга қарор қилдим. 2012 йилги Европа чемпионатига қадар ёшим катта бўларди. Фақат Норвегияда ишладим ва икки йилдан кейин жароҳат олдим. Қайтишга уриндим, аммо насиб этмади. 2013 йил фаолиятимни тугатдим. Қарорни қабул қилиш қийин кечдими? Йўқ. Бу иш билан 30 йил шуғулландим, ажойиб хотираларга эгаман. Европа чемпионати, Чемпионлар лигаси, Норвегия Кубоги финали, Албания, Финляндия, Италия каби мамлакатларда бўлиб, ажойиб инсонлар билан танишдим. Бошида тушкунликка тушдим, бироқ икки ҳафтадан кейин ҳаммаси ўрнига тушди. Ҳаёт давом этади. Баъзи ўйинни телевизор орқали кўрганда муҳит, майдон ва баҳсдан олдинга ҳаяжонни соғинганингни ҳис қиласан. Бу тез-тез рўй бермайди.

– Айни пайтда ва ҳозиргача бўлган даврда жаҳоннинг энг яхши ҳаками ким?

– Тарихда – Коллина. Ҳозир эса кўплаб яхши ҳакамларни айтиш мумкин. Туркиялик рефери, исмини эслолмадим, Клаттенбург, германиялик бир неча яхши реферилар бор. Лекин Коллина барча замонларнинг энг яхши ҳаками бўлиб қолади. Ҳакам сифатида эришиш мумкин бўлган энг юксак нарса – ўйинчилар томонидан ҳурматга сазовор бўлиш. Коллинани барча ҳурмат қиларди. У ўйинчилар билан мулоқот қилиб, ўзини жуда яхши тутарди.

– “Челси” ва “Барселона” ўртасидаги ўша беллашувдан 8 йил ўтди. Сизда тушунтириш борми: бу нима бўлганди?

– Айтиш қийин. Гап асабларда эмасди, ўйиндан аввал деярли асабийлашмагандим. Шунчаки бир неча нотўғри қарорларни қабул қилгандим. Позицияларни нотўғри эгаллагандим. Бундай ҳолат рўй беради. Бу жуда муҳим ўйин эди ва ўша куни нима ўхшамаслиги мумкин бўлса, ҳаммаси содир бўлганди. Шунчаки менинг оқшомим эмасди. Баллак ва Дрогба атрофимда сакраганда қўрқинчли туюлганми? Йўқ, ҳеч нарса ҳақида ўйламагандим. Фақат учрашувга эътибор беришга ҳаракат қилдим. Ҳар бир ҳакамда баҳсли қарор ва вазиятлар бўлиши тушунарли ҳол. Бундай ҳолатларда энг муҳими – ўйинга эътибор қилиб, ишингни бажаришда давом этиш. Шу сабабли ўзимни имкон борича оддий тутишга ва хотиржам кўринишга уринганман.

“Челси” тарафдан мен олти ёки етти пенальти белгиламаганимни айтишган. Бунчалик эмасдир, лекин кам бўлмаган хатолар қилдим ва бунга шубҳам йўқ. Беллашувдан кейин ёрдамчиларим билан гаплашдик, вазиятларни муҳокама қилишга уриндик. Лекин бундай вазиятда муҳими тажрибали ҳакам эканингни билиш, фаолиятингда кўплаб яхши ўйинлар турганини англашдир. Олдинга интилишда давом этиш керак. Учрашувдан кейин тезроқ майдонга қайтиб, бошқа баҳсни бошқаришни истагандим.

Ўша тунда қанча хабар олгансиз?

– Кўп, жуда кўп. Ҳамкасбларим, қариндошларим, журналистлар ёзганди. Энг кўп хабар мухлислардан келган. Улар ғазабда эди. Бунда ҳеч нарса қила олмайсан. Хотиржамликни сақлаб қолиш лозим. Ўша тунни шаҳардаги меҳмонхонада ўтказдим ва тонгда уйга учиб кетдим.

Уйда қандай кутиб олишган?

– Рафиқам, болаларим ва дўстларим иложи борича қўллаб-қувватлашган. Футбол – муҳим нарса, аммо оламнинг тугаши эмас. Улар буни тушуниб, ҳаётимни яхшироқ кўринишга келтиришди.

Кўпчилик ҳалигача “Барселона”дан пора олганингизга ишонади.

– Албатта, бундай гаплар қаердан тарқалишини яхши тушунаман, ҳайратланарли нарса йўқ. Йўқ, “Барселона”дан ҳеч қандай пул олмаганман. Ўйинга ҳамиша уни хатосиз бошқариш истаги билан тушаман ва ўша куни ҳам шундай бўлганди. “Барселона” менга тўламаган. Шунчаки мен етарли даражада яхши бўлмаганман.

Чемпионлар лигаси каби турнирда келишилган ўйинлар борми?

– Ўйлашимча, кўпроқ имконсиз. 1970 ёки 80-йилларда ҳакамларни бу даражада сотиб олиш мумкин эди, аммо бугун эмас. Барча учун гапира олмайман, аммо бунинг эҳтимоли жуда кам.

Сизга қачондир пул таклиф қилишганми?

– Йўқ, ҳеч қачон. Менимча, Норвегияда бундай ҳолат ҳеч қачон юз бермайди – аввал ҳам, ҳозир ҳам, қуйи ёки юқори лигада ҳам. Бу бизнинг маданиятда йўқ. Халқаро даражада бир ҳамкасбимга пул таклиф қилишган вазиятга тушган. Лекин бу 90-йилларда рўй берганди.

Ҳозир нима билан бандсиз?

– Осло университетида руҳшунос бўлиб ишлаяпман, тажриба катта эмас. Шунингдек, Норвегия олимпия терма жамоаси билан ҳамкорлик қиляпман. Футболда тажриба асқотади деган умиддаман – босим, муваффақият ва бой бериш нималигини биламан.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика