Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  22 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   19 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  84 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди" News

Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ушбу учрашув олдидан Тожикистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, Душанбенинг “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Алишер Ўзбекистонга хуш келибсиз. Йўлда қийинчиликлар бўлмадими?
- Раҳмат. Пандемия сабабли авиақатновлар тўхтаган. Шунга қарамай автобусда яхши етиб келдик. Чегарада бизни яхши кутиб олишди ва ниҳоят Тошкентга етиб келдик.

- Бўлажак ўртоқлик учрашуви олдидан фикрларингиз қандай? Терма жамоангиз қандай тайёргарлик кўрди?
- Ўзбекистон терма жамоасида истеъдодли футболчилар кўп. Жамоани яхши ўргандик. Бундай рақибларга қарши ўйнаш ёқимли. Тошкентга яхши ўйин кўрсатиш учун келдик. Умид қиламан-ки, бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз.

- Ўзбекистонда “Истиқлол” клуби футболчиси Эҳсони Пайшанбе Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига трансфер қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу трансфер ҳақида нима дея оласиз ва собиқ жамоадошингизнинг Ўзбекистондаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Эҳсони учун жуда хурсандман. “Навбаҳор” жуда яхши трансферни амалга оширди.  Ёш бўлишига қарамай у жуда истеъдодли футболчи. Навбаҳор таркибини янада кучайтиришга,ғалабаларига ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Ўйлайманки, у ҳаммасини уддалайди.



Дилдора Холбаева суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика