Latest news

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  26 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

Тоҳир Кападзе: “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси келаси йил қўйилади” News

Тоҳир Кападзе: “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси келаси йил қўйилади”

Биринчи лигадан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” (3:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.
-   Тоҳир ака, аввало ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-   Бугунги баҳс ўзига яраша қизиқарли руҳда кечди. Менга майдоннинг ҳолати жуда ёқди. Бундай майдонларда маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Бизда иккита голга тортадиган вазият бўлди, “Машъал”да эса йўқ деганда 5-6та имконият юзага келди ва улар жавобсиз учта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Ўйин яккакурашларга бой тарзда кечди. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Менимча, бунга футболчиларимизда чарчоқ аломатлари борлиги халақит берди. Ўйлайманки, Қўқонда кечадиган жавоб беллашувида “Машъал”га жиддий қаршилик кўрсатамиз.
 
-   Жамоангиз ўтган турда “Спартак” устидан ғалаба қозонганида кўпчилик “Машъал”га ҳам қийин бўлади деб кутганди.
-   Аввало “Машъал” билан “Спартак”ни солиштириш керак эмас. Қолаверса, муборакликлар олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилишмоқда. Тан олиш керак, биринчи лигада “Машъал” ва “Андижон” бошқалардан кучли.
 
-   3:0 ҳисоби ўйинга мос бўлди деб ўйлайсизми?
-   Энди биринчи гол пенальтидан киритилди. Тайм охирларида гол ўтказиб юбориш ҳар қандай жамоанинг кайфиятига таъсир қилади. 3:0 салгина кўпайиб кетди. 3:1 бўлса яхши бўларди.
 
-   “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган деб эшитдик.
-   Бундай вазифани кейинги йил қўймоқчимиз. Чунки бу йил ташкилий масалалар билан боғлиқ қиладиган ишларимиз кўп. Бир йил ичида вазифа қўйиб бирданига олий лигага чиқиб бўлмайди.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика