Latest news

21:10Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  18 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  4 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  21 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  13 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

Тоҳир Кападзе: "Насиб бўлса, янги мавсумни янги стадионда бошлаймиз" News

Тоҳир Кападзе: "Насиб бўлса, янги мавсумни янги стадионда бошлаймиз"

Бугун 2015 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан сўнг "Нефтчи" клуби раиси Тоҳир Кападзе билан суҳбатлашдик.

"Бугунги қуръа ташлаш жараёни барча спорт принципларига мос тарзда ўтди. 2015 йилдаги дастлабки расмий учрашувни насиб бўлса янги стадионда бошлаймиз. Илк турда олий лигага қайтган "Шўртан"га қарши ўйнаймиз. Умид қиламанки, янги стадион биз учун омадли келиб мавсумни ижобий кайфиятда бошлай оламиз. Иккинчи турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўламиз. Аслида тақвимнинг фарқи йўқ, сабаби барибир барча клуб билан ўйнашимиз керак. Шу боис кучли ёки кучсиз рақиб билан қачон ўйнашнинг фарқи йўқ", - деб гап бошлади Кападзе.

- Стадион баҳорга қадар битмай қолиши ҳам мумкин экан...
- Худо хоҳласа барчаси тайёр бўлади. Вилоятимиз ҳокими март ойига қадар стадион тўла тайёр бўлишини маълум қилди. Ҳозир стадион майдони тайёр. Март ойида насиб бўлса майса яхши ҳолатда бўлади. Фақатгина ёритгичлар ўрнатилиши ва стадионнинг жиҳозлаш ишлари қолган холос. Янги ўйингоҳимиз 70-80 фоизга тайёр.

- Янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида нима дея оласиз?
- 10-27 декабрь кунлари Фарғонада, ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Янги йил байрамини ўтказиб олиб 3 январдан 13 январга қадар яна Фарғонада шуғулланамиз. Шундан сўнг 14-27 январь кунлари Тошкентда, февраль ойида эса Туркияда йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз.  

- Бугунга келиб "Нефтчи"ни расман тарк этган футболчилар борми?
- Андрей Акопянц, Вячеслав Пономарёв, Иқбол Бобохонов ва Александру Оника каби футболчилар жамоамизни тарк этишди. Асосий эътиборни маҳаллий йигитларга қаратамиз. Лекин агар яхши савиядаги легионер топа олсак албатта уни жамоага жалб этамиз.

- "Нефтчи" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов айни пайтда Туркияда Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби йиғинида иштирок этмоқда...

- Рўзим Аҳмедовнинг клубимиз билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етди. Шу боис эркин агент сифатида ўзини хорижда синаб кўрмоқчи. Агар "Қайсар"га ўтса албатта бундан хурсанд бўламиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика