Latest news

21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  6 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  4 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми? News

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Сарлавҳани ўқиб, хаёлингизга Элдор Суюнов келган бўлса керак.

"Пахтакор" посбони сайтимизга берган интервьюсида Самвел Бабаян уни машғулотлар пайтида мудофаа чизиғида синаб кўрганини айтганди. Аммо бугунги қаҳрамонимиз расмий ўйинларда ҳам бошқа позицияда ўйнаб кетаверади. Гап Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дарвозабони Лайло Тиловова ҳақида кетяпти. 

У 1997 йилда туғилган бўлиб, футболдаги илк қадамларини 10 ёшида ташлаган. Мамлакатимизнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси либосида ўйнаган Лайло бугунги кунда миллий жамоанинг асосий посбони ҳисобланади. Масалан, у 17-25 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларида ҳам дарвозамизни қўриқлади.

Масаланинг қизиқ томони шундаки, Лайло Тиловова Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги 2 мавсумида ҳимоячи сифатида иштирок қилмоқда. У Қаршининг "Севинч" клуби шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли футболчи Олий Лиганинг жорий мавсумида 16 учрашув ўтказиб, 1та гол уришга ҳам улгурган.

Эътиборлиси, Тиловова клубида ҳимоячи сифатида ўйин амалиёти олаётган бўлса ҳам, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоада асосий кипер бўлиб қолмоқда. Шу туфайли унинг фикрлари билан қизиқдик. 

Қуйида сайтимиз журналисти Малика Кушбакова томонидан Лайло Тиловова билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

Ҳаммамизга маълумки, бизда аёллар футболига эътибор паст. Сизнинг футболга кириб келишингиз қандай бўлган?

- Менинг футболга қизиқишим ёшлигимдан бошланган. "СEВИНЧ" клубида 2007 йилдан бошлаб тўп сура бошладим. Бунга сабабчи ота-онам. Улар футболга қизиқишимни кўриб, шуғулланишимга рухсат беришган. Футболчи бўлишимга қарши бўлишмаган ва ҳозиргача қаршилик қилишмайди. 2013 йилдан аёллар  U-16  терма жамосида ўйнай бошладим. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси аъзосиман. Бизда аёллар футболига қараганда эркаклар футболига эътибор катта. Буни ҳамма билади. Лекин мана шу 3-4 йил ичида бизга ҳам олдингига нисбатан эътибор кучайган. Биз бундан жуда ҳам хурсандмиз. Аёллар футболига қизиқиш кучайди ва уни ҳар хил оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боришга ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни томоша қилиш шароитлари яратилган.

Баъзиларда футбол ўйнаш қизларга эмас, деган қараш мавжуд. Шундайларга қандай жавоб берасиз?

- Шу спорт билан шуғулланиш қизларга эмасми? Футбол ҳам қизлар спорти. Ҳамма ўзи хоҳлаганини танлашга, хоҳлаган йўлдан кетишга ҳаққи бор. Мен футболни танлаганимга афсусланмайман. Ҳозиргача футбол билан шуғулланиб келаман ва шу футбол ичида мураббий бўлиб қолиш ниятим бор. Мен футболни танлаганим сабаби, авваламбор, соғлом турмуш тарзи. Барча йигит-у қизлар ўзига ёққан спорт турини танлаш ҳуқуқи бор. Мен 10 ёшлигимда футболни танлаганман.        

Сизнинг фаолиятингиз билан боғлиқ бир жиҳат мухлисларни жуда ҳам қизиқтиради. Нега терма жамоада дарвозабон, "Севинч"да эса ҳимоячи сифатида ўйнайсиз?

- Мен оёқ билан яхши ўйнаганим учун клуб манфаати ўйлаб ҳимояда ўйнашга рози бўлганман. Бизнинг жамоада Мафтуна Жонимқулова бор, у ҳам яхши дарвозабон.

Ўзингизга қайси позицияда ўйнаш қулай?

- Менга дарвозада туриш қулай, чунки ёшлигимдан дарвозада туриб, шуғулланиб келаман. 12 йилдан буён посбонман. 2 йил ҳимоячи бўлиб ўйнадим. Тажрибам дарвозабон сифатида кўпроқ. Умид қиламанки, яқин кунларда ҳимоячиларимизда тажриба оширгач, ўзимнинг севимли дарвозамга қайтиш ниятим бор. 

Ҳимояда ўйнаётган футболчининг муҳим ўйинларда терма жамоа дарвозасини қўриқлаши нимадан дарак? Бизда кучли голкиперлар шунчалик камми?

- Юқорида айтганимдек, клубимизда ёш қизларнинг тажрибаси камлиги сабабли мени ҳимояга қуйишди ва мен бунга  рози бўлдим. Терма жамоа масаласига келсак, бизда кучли дарвозабонлар кўп. Улар,  "Металлург" жамоасидан Бойматова Гуландон, "Севинч"дан Жонимқулова Мафтуна, "Бунёдкор"да тажрибали дарвозабонларимиздан Оля  Қаҳҳорова, "Пахтакор"нининг ўсиб келётган ёш дарвозабони  Узганова Нигора, "Севинч"дан Нуруллаева Севара.

Ростини айтинг, жаҳонда аёллар футболини кузатасизми? Ҳа бўлса, кумирингиз бўлганми жаҳон футболидан?

- Ҳа, албатта,  кузатаман.  АҚШ терма жамоасининг ўйинчиси Алекс Морганни ёқтираман. 13-рақамда ўйнайди. Дарвозабон бўлишимга қарамасдан, ўйинлари менга ёқади. Жаҳон чемпионатда иштирок этади. Ҳар доим гол уриб келади.

Футболдаги энг катта орзунгиз нима?

- Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу мақсадга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз. Биздан кейинги ёшлар учун ҳам шароитлар янада яхши бўлишини хоҳлайман. Ўзбекистоннинг аёллар футболини жаҳонга танитиш бизнинг вазифамиз. Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва бу мақсад сари бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз. 

Аёллар футболини ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак деб ҳисоблайсиз?

- Аввало, ота-оналар қизларини футбол билан шуғулланишига рухсат беришлари керак. Ўйинчилар сонини кўпайтириш керак. 100-150 та одам билан футбол ривожланиши қийин. Футболчилар сони кўп бўлса, рақобат ҳам ортади. Малакали мураббийлар керак. Уларниинг сони ҳозир 8-9 та. Ҳеч бўлмаса яна 20-30 тага кўпайиши керак. Бу аёллар  футболининг ривожланишига туртки бўлади. Шунингдек, мусобақаларни кўпайтириш керак. Мисол учун, энди бошланаётган Чемпионлар Лигаси 10 йил олдин бошланганида, ҳозирги қизларда ўсиш бўларди. Шу масалалар кўриб чиқилса, албатта, аёллар футболи ҳам эркаклар билан рақобатлашадиган даражада ривожланади.

Айни пайтда тўланадиган маошдан кўнглингиз тўладими?

- Ҳа, албатта.  Маошим ўзимга етарли, қониқтиради. Энг аввало, мен ўзим яхши кўрган соҳамда ишлаяпман. Бу нарса катта бахт. Лекин, янада кўпроқ бўлса, йўқ демасдим (кулади).

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика