Latest news

07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  84 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди? News

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди?

Ўзбекистон бош жамоасининг Малайзияга қарши 6-ўйини ниҳоясига етди:

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

Олдинги бештасида бўлгани каби яна зафар қучдик. Йигитларимиз ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатини 24:3 кўринишига келтириб қўйишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс 4 нафар футболчи учун миллий жамоамиз либосидаги дебютга айланди. Бугун АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров терма жамоада ўйнаш масъулиятини 1-марта ҳис қилиб кўришди.

Шунингдек, Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов терма жамоа таркибида илк бор гол уришди.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштиргани билан ёдда қолди. Бундан ташқари, у терма жамоа сафида деярли 1 йиллик танаффусдан кейин гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Достон сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Ироқ терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди. Бугун Ҳамдамов 2021 йилдаги 2 ва 3-голларини ургани ҳам аҳамиятли. "Хатта" таркибида 1 та гол уриб, Тошкентга қайтган футболчининг "Пахтакор"даги ишлари юришмаётган эди.

Ҳусниддин Алиқулов бугун миллий жамоада 3-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, термамиз "Насаф" ҳимоячиси ўйнаган 3-баҳсда ҳам зафар қучди. 

Азизжон Ғаниев деярли 1 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоа сафида майдонга тушди. "Шабаб Ал Аҳли" хавбекининг охирги ўйини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган Сречко Катанец бошчилигидаги Ироққа қарши баҳс бўлганди (1:2).

Бугун майдонга тушган футболчиларимиздан трансфер баҳоси энг юқориси Элдор Шомуродов ҳисобланади. Трансфермаркт портали "Рома" форвардини 7 млн еврога баҳоламоқда. Малайзия билан ўйинда ҳаракатланганлар орасида трансфер қиймати энг паст футболчимиз эса Валижон Раҳимов эди. АГМК голкипери 250 минг еврога баҳоланган.

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Author :
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика