Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  81 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз? News

Терма жамоа. Бугун нечта гол урамиз?

Бир неча соатдан кейин миллий жамоамиз Осиё Кубоги саралашидаги иштирокини бошлайди.

Рақиб — Шри-Ланка. 2-3 йил олдин бу жамоа билан ўйнашимиз кўпчиликнинг тасаввурига сиғмас эди. Аммо, тақдир бизни шунга ҳам мажбур қиляпти. 

Мураббий рақибга ҳар қанча ҳурмат сақламасин, бугунги баҳсда фақат битта интрига бор: Шри-Ланка дарвозасига нечта гол урамиз?

1999 йилги баҳсда ҳамюртларимиз 6 та тўп билан чекланган экан. Рақиб дарвозасини Жафар Ирисметов (дубль), Николай Ширшов (дубль), Февзи Давлетов ҳамда Равшан Бозоров муаллифлик қилган.

Ўша даврда Шри-Ланка ҳаваскорлардан ташкил топган эди. Кейинги 23 йилда ҳам айтарли ҳеч нарса ўзгармади. Рақибларимиз бугун Элдордан либос олишни умид қилиб, майдонга чиқишади.

Шри-Ланка терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингининг 205-поғонасини банд қилиб турибди. Ер шарида улардан кучсизроқ фақат 6 та жамоа бор.

Терма жамоанинг умумий таркиби 1 млн еврога баҳоланган. Солиштириш учун, Про лигадаги "Янгиер" ҳам Шри-Ланкадан қимматроқ ҳисобланади.

Шри-Ланканинг расмий ўйинлардаги охирги ғалабаси 2019 йилнинг ёзида қўлга киритилган экан. Унда Макао терма жамоаси мағлуб қилинган

Хуллас, бугунги ўйин фақат бир томонга ўйналади. Бизнинг дарвозамизни Сречко Катанецнинг ўзи қўриқласа ҳам, нолга туради. Куннинг ягона саволи аниқ: нечта гол урамиз?

мақола→ Катанец мантиқсиз одамми? 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика