Latest news

00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  2 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  39 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1

Темурхўжа ва терма жамоага муносиб яна 6 футболчи News

Темурхўжа ва терма жамоага муносиб яна 6 футболчи

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралашини ёмон ўтказмаяпти.

Самвел Бабаян шогирдлари ортда қолган 4-турдан кейин гуруҳда Эрондан кейин иккинчи бўлиб туришибди. Учта ўйинда ғалаба қозонган бўлса-да, жамоада камчиликлар етарли. Мураббийнинг деярли бир хил футболчилардан фойдаланаётгани мухлисларни ҳайрон қолдирмоқда. Хўш, Бабаян қайси футболчиларга эътибор берса арзийди? «Эрудит Спорт» айни дамда терма жамоага муносиб бўлган футболчилар ҳақида сўз юритади.

ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ

Клуби:
«Локомотив».

Амплуаси: Ҳужумчи.

Рақобатчилари: Игорь Сергеев, Александр Гейнрих.

Нега таклиф этилиши керак?

Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлиб турган Темурхўжа ҳамон ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи ўйинларига чақирилгани йўқ. Уч ойлаб гол урмаган бўлса-да, Игорь Сергеевнинг доимий асосий таркибда майдонга тушгани мухлисларга ёқмаяпти. Темурхўжа, шубҳасиз, терма жамоада ўйнашга муносиб. Мураббий уни жалб қилса, рақобат шаклланади. Ҳужумчи жуда яхши формада, бунинг устига Бабаян уни жуда яхши билади. Темур-хўжа ҳар томонлама жамоага фойда келтира олади. Буни миллий чемпионатда урилган 20 та голи ҳам исботлаб турибди.

Нега таклиф этилмаяпти?

Темурхўжа «Хайдук»дан Ўзбекистонга қайтиб келгандан кейин уни «Пахтакор»га чақиришди, лекин ҳужумчи пойтахтнинг бошқа жамоаси «Локомотив»ни танлади. Балки шу учундир унинг термага чақирилмаётганлиги? Агар сабаб шу бўлса, мураббий ва футболчи мамлакатнинг бош жамоаси манфаати йўлида шахсий муносабатларни четга суриб қўйишлари шарт.

ШУҲРАТ МУҲАММАДИЕВ

Клуби:
«Насаф».

Амплуаси: Ўнг қанот ҳимоячиси.

Рақобатчилари: Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов.

Нега таклиф этилиши керак?

Хитойга қарши ўйинни истисно қилганда терма жамоамизнинг охирги ўйинларида ўнг қанот жуда бўш ҳаракат қилди. Чунки Бабаян ҳеч ким тушунмаган ва тушуна олмайдиган сабабга кўра марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахўжаевни шу қанотда ўйнатди. Қатар ва Эрон билан баҳсда бу хато қарор эканлиги яққол кўринди. Чинликлар билан баҳсда Даврон Ҳошимов туширилгач, мухлислар енгил нафас олишди. Чунки Даврон «Пахтакор»да анча вақтдан буён ўнг қанотда ўйнамоқда. Бироқ чемпионатимизда ҳаракат қиладиган яна бир ўнг қанот ҳимоячиси борки, Бабаян унга эътибор бермаслиги мумкин эмас. Бу «Насаф» ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевдир.

Нега таклиф этилмаяпти?


Саволга аниқ жавоб бўлмаса-да,  Осиё Кубогида ўзини кўрсатган, фақат чорак финалдаги Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги қўпол хатоси туфайли Шуҳратнинг Қосимов кетганидан кейин терма жамоадан қадами узилди. Ваҳоланки, у қаршиликлар сафида ОЧЛ ва Олий Лигада яхши ўйин кўрсатди. Унинг ҳужумларга самарали қўшилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Терма жамоада бир чизиқда бир нечта футболчининг бўлиши доимо фойдали бўлган. Шу сабаб Муҳаммадиев ҳам мураббийлар эътиборида бўлишга муносиб номзод. У тезкорлик борасида мамлакатимиздаги етакчилардан биридир.

ФОЗИЛ МУСАЕВ

Клуби:
«Насаф».

Амплуаси: Таянч яримҳимоячиси.

Рақобатчилари: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров.

Нега таклиф этилиши керак?

Терма жамоамиздаги энг кучли нуқта – таянч яримҳимояси Одил Аҳмедовнинг ҳисобига, энг нозик нуқта – таянч яримҳимояси, Одил Аҳмедов бўлмаганда. Эронга қарши ўйин кўрсатиб бердики, Одил жамоанинг устуни. Аҳмедовсиз марказ бўшаб қолди. Ҳайдаровнинг ўйинидаги пасайишни шу куни Бабаян ҳам сезгандир. Шукуров ҳали асосий таркибда ўйнайдиган даражада барқарор эмас. Бир вақтлар тахмин қилинганидек, «Атлетико»га ўтмаган бўлса-да, Эрон чемпионатига бориб келган Фозил Мусаев ҳамон ўз ўйинини йўқотмаганини «Насаф»даги ўйинларида исботламоқда. У ҳужумларни бузиш ва яратишда устаси фаранг, бўйи баланд бўлгани учун стандартлар вақтида бош билан ҳам яхши ўйнайди. Бизнингча, жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга Фозил Мусаев терма жамоага чақирилишга тўла муносиб.

Нега таклиф этилмаяпти?

Футболчининг Самвел Бабаян назаридан четда қолаётганлиги сабаби Мусаев тўп сурадиган нуқтада бир неча йиллардан буён Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедов жуфтлиги яхши ҳаракат қилаётганлиги бўлса керак. Аммо Ҳайдаров ва Аҳмедов бўлмаганда Мусаев жамоа жонига оро бўлиши мумкин.

ШАВКАТ САЛОМОВ

Клуби:
«Бухоро».

Амплуаси: Ҳужумкор яримҳимоячи.

Рақобатчилари: Сервер Жепаров, Марат Бикмаев.

Нега таклиф этилиши керак?


Бир муддат танаффусдан кейин Шавкат Саломов яна ўз ўйинини топиб олди. Бухоролик футболчи маҳаллий клуб сардори ва етакчиси сифатида яхши мавсумни ўтказди. Миржалол Қосимовдан қайси футболчини термага чақиришни хоҳлайсиз, деб сўрашганда, мураббий «Агар спорт формаси талабга жавоб берса, Шавкат Саломовни. У жуда ақлли футболчи», деб жавоб берганди.

Чинданам, ўтган йили аутсайдер бўлган «Бухоро» клуби жорий йил айнан унинг етакчилигида тўртинчи ўринда бўлиб, «мавсум кашфиёти»га айланди. Жамоа «юраги»га айланган Саломов ҳозирги кунда Олий Лигада энг кўп голли «пас»ларни амалга оширган футболчи бўлиб турибди. Айнан унинг ўйинлари эвазига «Бухоро» «Пахтакор»ни кубокдан чиқариб юборди, «Локомотив»ни мағлуб этди, «Бунёдкор»дан очко тортиб олди. Саломов термага лойиқ футболчи. Вадим Абрамов қўл остида Японияни сафарда мағлуб этган баҳсда ҳам Саломов ўзини ижобий томондан кўрсата олган.

Нега таклиф этилмаяпти?

Саломов асосий таркибда ўйнамаса ҳам, захирадан тушиб ўйинни кучайтириш қобилиятига эга. Унинг термадан таклиф олмаётганига Саломов чизиғида бош жамоамизда энг кўп ўйин ўтказган Сервер Жепаров тўп сураётганлиги сабаб бўлиши мумкин. Бироқ Жепаров ҳам бир текисда тўп сура олмаётгани сир эмас.

...

мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика