Latest news

07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  0 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  2 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  6 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7

Темурхўжа Абдухолиқов ва Игорь Сергеев тўпурарликда пешқадам News

Темурхўжа Абдухолиқов ва Игорь Сергеев тўпурарликда пешқадам

Жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионати, Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон кубоги ўйинларида ҳозирга қадар энг кўп гол урган футболчилар учлиги билан таништириб ўтамиз.


Тўпурарлар учлиги:

1. Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") - 9 гол.

"Локомотив" ҳужумчиси учун жорий мавсум анча кўтаринки руҳда бошланди. "Локомотив"нинг муваффақиятли ўйинлари ва ғалабалари серияларига Абдухолиқовнинг хизмати катта бўлмоқда. Темурхўжа Абдухолиқов ҳозирга қадар ушбу мавсумда жами 11 ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 9 маротаба йўл топа олди. Олий лига ўйинларида Абдухолиқов 5та гол киритиб, Илҳом Юнусов билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.


2. Игорь Сергеев ("Пахтакор") - 9 гол.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам самарадорлик бўйича ушбу мавсумда Темурхўжа Абдухолиқовдан қолишаётгани йўқ. Игорь Сергеев олий лига ўйинларида 4 марта дарвозани ишғол этган бўлса, ОЧЛ ўйинларида 5 маротаба рақиблари дарвозасини "ўққа" тутишнинг уддасидан чиққан.


3. Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 7 гол.

"Локомотив" вингери Сардор Мирзаев ҳам тўпурарлик қобилияти борлигини ушбу мавсумда исботламоқда. Сардор Мирзаев учун 2016 йилги мавсум анча омадли бошланди. Футболчи "Локо"нинг етакчи аъзоларидан бирига айланди ва жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Ҳозирга қадар Сардор Мирзаев голеадорлик бобида фақатгина иккита ҳужумчидан ортда қолмоқда.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика