Latest news

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  1 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  13 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ" News

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов Туркияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Терма жамоага чақирувни кўп кутиб қолдингизми?

- Охирги марта Хитойдаги турнир учун терма жамоага чақирилдим. Кутиб қолдим деб ўйламайман. Туркияга қарши баҳсга тайёрман.


- Ўтган мавсум асосан захирадан майдонга тушдингиз, жорий мавсум эса "Локомотив"нинг асосий форвардисиз ва деярли ҳар учрашувда гол уришга муваффақ бўляпсиз...

- Аввалги мавсум Бикмаев билан бирга ўйнадим. Суперлигага мавсум ўртасида келганим туфайли жамоа ва лигага кўникишга вақт керак бўлди. Бу йил "Локомотив" сафида ўзгаришлар бўлди, бунинг устига кадрлар борасида вариантлар кам. Ҳаммамиз жипслашиб, аҳил жамоадек тўп тепишимиз лозим.


- Машғулотда яхши иштирок этдингиз, вазиятлардан унумли фойдаландингиз...

- Бу машғулот. Машғулотда 10талаб гол уришингиз мумкин. Асосийси ўйинда гол уриш.


- Туркия Европа қитъасининг жамоаси, футболчилари ҳам кучли...

- Туркияга қарши учрашув биз учун ҳам қизиқ. Бу учрашув орқали жамоа ва футболчиларнинг савиясини билиб оламиз.


- Турк мухлислари олдида ўйнаш қийин.

- Кўрамиз. Биламиз, туркиялик мухлислар жуда яхши атмосфера яратишади. Рақиб жамоа ишқибозлари бўлсада, стадион тўлиб туриши футболчилар учун ёқимли ҳолат.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика