Latest news

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  8 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Темур Олимхўжаев: "Мақсад ЖЧ экан, рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ" News

Темур Олимхўжаев: "Мақсад ЖЧ экан, рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ"

Ҳозиргина Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан, терма жамоамиз бош мураббийи Темур Олимхўжаевнинг рақиблар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

"Бу ёшдаги Осиё чемпионатидаги деярли барча жамоаларнинг кучлари тенг бўлади. Муҳими, мусобақага яхши кайфият ва таркибдаги йўқотишларсиз бориш. Бу борада ҳозирча муаммо йўқ, барча шогирдларим турнирга жиддий ҳозирлик кўраяптилар. Рақиб эса тўғриси катта аҳамият касб этиши керак эмас, минимум мақсад ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш", - дейди бош мураббий.

Гуруҳдаги рақиблар ҳақидаги фикр шундай янгради:
- Шимолий кореяликларни анчадан бери биламиз. У ерда бўйдор ва жисмонан баққуват футболчилар кўп. Яман билан ўртоқлик учрашувида тўқнаш келганмиз ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Таиланд ҳам ёмон жамоа эмас. Гуруҳдан муваффақиятли ўтиб олишимиз керак. Мақсад албатта биринчи ўринни қўлга киритиш, шунда Ироқ ёки Уммон терма жамоасига қарши баҳс олиб боришимиз мумкин бўлади. Жанубий Корея эса "С" гуруҳининг фаворити.

- Мусобақага қадар бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида ахборот берсангиз.
- 23 июнь куни Минск шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Йиғин бир ҳафта давом этади ва унда 17 нафар футболчи иштирок этади. Июль ойида эса Дукентда кенгайтирилган таркиб билан ишлаймиз. Режага кўра, август ойида Словакияда сўнгги йиғинимиз ўтказилинади. Айнан шу йиғин орқали мусобақага борадиган таркибга ойдинлик киритамиз. Бугунги қуръадан кейин бошқа таклифлар ҳам бўлиши мумкин. Бу борада терма жамоалар маркази бизга яқиндан ёрдам бераяпти, - деб ўз фикрларини якунлади Олимхўжаев. 

Нодирхўжа Юлдашев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика