Latest news

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  4 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Темур Ҳакимов – “Оқ-тепа” жамоаси тўпурари! News

Темур Ҳакимов – “Оқ-тепа” жамоаси тўпурари!

Ниҳоят, узундан-узоқ давом этган 2015 йилги мавсумга якун ясалди.

Жамоамиз мавсум давомида рақиблар дарвозасини жами 71 марта (аслида 72та гол, лекин 1та голни “Чуст-Пахтакор” ҳимоячиси Маъмур Султонов ўз дарвозасига киритиб қўйган) ишғол қилди. Биринчи босқичда футболчиларимиз рақиб посбонларини 33 марта хафа қилган бўлса, иккинчи босқичда 38 бор бунга муваффақ бўлишди. 71та голнинг 20тасига иқтидорли ҳужумчи Темур Ҳакимов муаллифлик қилди. Голларнинг 6таси пенальтидан урилган. Қолаверса, Темурнинг ҳисобида Ўзбекистон Кубоги доирасида 3та, ўтиш ўйинида 1та гол бор. Ҳакимов “Оқ-тепа” таркибида ўз ҳисобига жами 24та гол ёзиб қўйди.

Гол уриш бўйича иккинчи ўринни яна бир ҳужумчимиз Абдул Азиз Юсупов эгаллади. Биринчи босқичда ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйган ҳужумчи, иккинчи босқичда сермаҳсуллик кўрсатиб, 10та гол урди ва жами 17та гол билан “Оқ-тепа”нинг 2015 йилги мавсумдаги иккинчи тўпурарига айланди. 


ГОЛЛАР

ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ

БИРИНЧИ БОСҚИЧ

8 – Темур Ҳакимов (4та пенальти).

7 – Абдул Азиз Юсупов.

4 – Сергей Рекун (1), Анвар Раҳимов. 

2 – Иззатилла Абдуллаев, Берумий Абдунабиев, Жўрабек Собиров.

1 – Зафаржон Қорақулов, Темур Яфаров, Илдар Магдеев (1), Маъруф Аҳмаджонов. 

1 – ўз дарвозасига - Маъмур Султонов (“Чуст-Пахтакор”). 


ИККИНЧИ БОСҚИЧ

12 - Темур Ҳакимов (1).

10 – Абдул Азиз Юсупов. 

5 – Илдар Магдеев.

2 – Анвар Раҳимов, Берумий Абдунабиев, Маъруф Аҳмаджонов, Собир Усмонхўжаев (1), Шаҳзод Анваров.

1 – Давронбек Умиров. 


УМУМИЙ

20 – Темур Ҳакимов (6).

17 – Абдул Азиз Юсупов.

6 – Анвар Раҳимов, Илдар Магдеев (1).

4 – Берумий Абдунабиев, Сергей Рекун (1).

3 – Маъруф Аҳмаджонов,

2 – Иззатилла Абдуллаев, Жўрабек Собиров, Шаҳзод Анваров, Собир Усмонхўжаев (1).

1 – Зафаржон Қорақулов, Темур Яфаров, Давронбек Умиров.

1 – ўз дарвозасига - Маъмур Султонов (“Чуст-Пахтакор”). 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика