Таъқиқланган препаратлар истеъмол қилгани учун "Гранада" Ангуло билан шартномани бекор қилди
26 aug 2016 12:07
News
Таъқиқланган препаратлар истеъмол қилгани учун "Гранада" Ангуло билан шартномани бекор қилди
"Гранада" раҳбарияти ҳужумчи Хосе Ангуло билан шартномани бекор қилди.
Бунга футболчи испан клубига ўтишдан олдин топширган допинг-тест натижалари сабаб бўлди. Ангуло "Гранада" сафига қўшилишдан олдин Эквадорнинг "Индепендьенте дел Валье" клуби шарафини ҳимоя қилган ва Либертадорес Кубоги учрашувларининг биридан сўнг допинг-назорат футболчи организмида таъқиқланган перпаратни аниқлади. Тахминларга кўра, гап кокаин ҳақида кетмоқда. Энди ўйинчи "Гранада" ўз қарорини кўриб чиқиши учун яна бир тестдан ўтиши лозим.
"Клубимиз сўнгги тест натижалари футболчимиз учун ижобий чиқишини истайди" - дейилади "Гранада" расмий баёнотида.
Ангуло 2016 йилнинг ёзида "Гранада" билан 5 йиллик шартнома имзолаган эди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments