Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

ТАҲЛИЛ. Суперлига жамоалари истеъфогача қандай ҳолатда эди ва истеъфодан кейин нима ўзгарди? News

ТАҲЛИЛ. Суперлига жамоалари истеъфогача қандай ҳолатда эди ва истеъфодан кейин нима ўзгарди?

Мавсумнинг экваторидан ўтдик. Чемпионат ва кубок баҳслари авж палласида.

Барча жамоалар ўз мақсади йўлида курашмоқда. Натижаси кўнгилдагидек бўлмаган клублар эса мураббийларга бирин-кетин катта кўчани кўрсатишаётгани бор гап. Келинг бир таҳлил қилиб кўрсак, ушбу истеъфоларгача жамоа қандай натижа қайд этаётган эдию, истеъфодан кейин нима ўзгарди? Қуйида батафсил мулоҳаза юритишга ҳаракат қиламан.


"Пахтакор"

Биринчи даврадан сўнг Славче Войнескига жавоб берган "Пахтакор" унинг бошчилигида биринчи давранинг 12та учрашувида 6та ғалаба, 5та дуранг, 1та мағлубият қайд этган ҳолда 23 очко тўплади, тўплар нисбати 16-7. Турнир жадвалида 3-ўрин. Мазкур натижалар ичига Суперкубокда "Насаф" билан баҳсда қўлга киритилган ғалабани ҳам қўшамиз. Иккинчи даврадан бошлаб эса жамоани Максим Шацких майдонга бошлаб тушди. Унинг қўл остида жамоа Суперлигада 5та баҳсда 2та ғалаба, 3та дуранг 9 очко тўплашга эришди. Тўплар нисбати 9-6. Турнир жадвалида 3-ўрин. Кўриниб турибдики, натижаларда катта фарқ кузатилмади.



"Бунёдкор"

Бу ерда вазият бошқача. "Бунёдкор" Шуҳрат Мақсудовга 8-турда "Металлург" (1:1) билан ўйиндан сўнг чиқиш эшикларини кўрсатишга қарор қилганди. Рақамларга қараймиз: жамоа Мақсудов бошқарувида 8та учрашувда 3та ғалаба, 2та дуранг 3та мағлубият, Ўзбекистон кубогида 2та ғалаба, 1та дуранг 7 очко қайд этиб навбатдаги босқичга йўлланма олди. Суперлигада 11 очко ишлади. Бу пайтда жамоа турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди. Мақсудовдан кейин мураббийлик постини қабул қилиб олган Карпенконинг натижаларига разм солсак, Суперлигада 9та учрашув, 2та ғалаба, 3та дуранг, 4та мағлубият 9 очко + Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Локомотив"дан мағлубият. Турнир жадвалида 9-ўрин. Одатда жамоалар вазият ва натижа яхшиланиши учун мураббийни ўзгартиради. "Бунёдкор"да акси кузатиляпти. Таққослаб олаверинг.



"Локомотив"

Пойтахтнинг учинчи клубидаги мураббийлар ўзгариши қанчалик наф келтиради буни бир нечта ўйиндан сўнг билиб оламиз. Факт шуки, "Локомотив" Денис Коростиченкога 16-турда имконият берди. Клуб мазкур баҳсларда 5та ғалаба, 2та дуранг, 9та мағлубият қайд этди. Коростиченко даврида жамоа турнир жадвалида 10-ўринга жойлашганди. Сервер Жепаров эндигина 2та баҳс ўтказди ва иккиси ҳам бир рақиб "Насаф"га қарши. Бу ўйинлар унинг мураббийлик салоҳиятига баҳо бериш учун етарли эмас. 



"Нефтчи"

Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалар "Нефтчи"ни қуйига шўнғишига олиб келди. Натижада Илҳом Мўминжонов кетиб, ўрнига Виталий Левченко тайинланди. Мўминжоновнинг статистикаси: 13та ўйин, 2та ғалаба, 5та дуранг ва 6та мағулбият, 13-ўрин. Ҳозирча Левченко қандайдир туб ўзгариш қилди, дейиш қийин. Боиси энди 3та учрашув ўтди (1та захира ўйини бор), 1тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият. Сўнгги учрашувда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳисобига фарғоналиклар 12-поғонага кўтарилди. 



"Қўқон-1912"

2020 йилдан бери Бахтиёр Ашурматов билан ишлаб келаётган "Қўқон-1912" эндиликда Даврон Файзиевга ишонч билдирмоқда. Биринчи даврадан сўнг 3та ғалаба, 3та дуранг ва 7та мағлубият билан 12 очко жамғарган қўқонликлар иккинчи даврани кетма-кет 4та дуранг билан бошлашди. Ушбу очколар  жамоага 1 поғона юқорилаш имконини берди. 



"Динамо"


Самарқанд клубида ҳам мураббийларнинг ўзгариши натижаларга ижобий таъсир қилаётгани йўқ. Роган бошқарувида жамоа 9та турда 6 очко ишлади ва 14-ўринда кетаётганди. Ундан кейинги мураббий Андрей Шипилов вазиятни ўнглай олгани йўқ, 5та ўйин, 1та дуранг ва 4та мағлубият. Жамоани қутқариб қолиш миссиясини Вадим Абрамов давом эттиришга киришди. Ҳозирча "Динамо" ушбу мураббий бошчилигида ўтказган 3та учрашувнинг барчасида мағлубият аламини тотиб кўрди.


Бу албатта айни пайтгача бўлган жараён ва тўлиқ хулоса эмас! Ўз жамоаларида яқинда иш бошлаган мураббийларга омад тилаб қоламан. Мавсум охирида эса мазкур мавзуга яна қайтаман. Саломат бўлинг.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика