Latest news

20:09Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  25 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Тачмурад Агамуродов: "Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам муносиб ўйин кўрсатдик" News

Тачмурад Агамуродов: "Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам муносиб ўйин кўрсатдик"

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.
"Камчилик бўлиб қолган бўлсак ҳам йигитлар ҳисобни тенглаштира олишди. Умуман олганда бутун ўйин давомида шогирдларим муносиб ўйнашди. Бугунги кўрсатган футболимиздан уялмаслигимиз аниқ", - дейди Агамуродов.

"Бир киши кам бўлиб қолгач барча ҳимояга қайтсин дейишим мумкин эди, агар шундай бўлганида 0:1 ҳисобида ютқазардик. Аммо бу ҳаммаси тахминлар. Мен шогирдларимга барча вазиятда тўп учун охиригача курашишни айтдим. Ўтказиб юборган голларимизга қаранг, пенальти бўлган вазиятдан ҳимоячилар хато қилишди, иккинчи голда дарвозабо тўпни қўлидан чиқариб юборди... Ҳаммаси кичик хатолардан сўнг бўлди".

"Мен "Пахтакор"да ишлаганимда Жепаров, Кападзе каби ёшлар бўларди. Ўша жамоа билан биз икки бор ОЧЛ ярим финалига чиққандик. Уларнинг кўпчилиги ҳамон Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқда. Қайси "Пахтакор" кучли ўша вақтдагими ёки ҳозиргиси буни мухлислар ҳал қилишсин".

"Мени ёнимга мухлислар келиб Ўзбекистондаги фаолиятим учун раҳмат айтиб миннатдочилик билдиришлари туфайли ҳам шу ерда қолиб ишлаяпман. Балки охиригача шу ерда ишларман".

"Янги келган футболчилардан кўнглим тўқ. Бугун Ильин ҳам хато қилди, аммо унинг ўйинидан қониқдим. У бугун биринчи марта мени қўл остимда ўйнади. Бундан ташқари уч кун олди Ўзбекистонга келган Рижко ҳам ёмон ўйнамади. Молиявий имкониятимиздан келиб чиқиб амалга оширилган трансферлардан кўнглим тўлди".

"Пахтакор"ни бугунги ғалабаси билан табриклайман".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика